Синов лойиҳа: Юнусободда туну-кун ишлайдиган авария-диспетчерлик хизмати йўлга қўйилади

© Фото: МЧС УзбекистанаВ Ташкенте после гибели ребенка оградят проходящие через каналы трубы
В Ташкенте после гибели ребенка оградят проходящие через каналы трубы  - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев кўп қаватли уйларнинг ҳолати, одамларнинг розилиги бу тизимга боғлиқ эканини таъкидлаб, ушбу тажрибани шаҳарнинг бошқа туманларида ҳам татбиқ этиш, соҳага ихтисослашган кадрлар тайёрлашни такомиллаштириш бўйича топшириқлар берди

ТОШКЕНТ, 25 янв - Sputnik. Тошкент шаҳрида коммунал хизматлар сифатини ошириш, муҳандислик-коммуникация тармоқларини модернизация қилиш масалаларига эътибор қаратилади. Хусусан, Юнусобод туманидаги кўп қаватли уйларни бошқариш тизимини тажриба тариқасида профессионал бошқарув компанияларига ўтказиш лойиҳаси ишга туширилиши режалаштирилган.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Шавкат Мирзиёев Юнусобод туманига ташриф буюриб, хавфсизлик кенгаши йиғилишини ўтказади

Туманда 1 минг 212 та кўп қаватли уй бор. Режага кўра, ушбу уйларга хизмат кўрсатиш профессионал бошқарув компанияларига берилади. Бунинг натижасида тизимдаги молиявий ҳолатни соғломлаштириш, муаммоли кредитларни ҳал этиш, моддий-техник базани мустаҳкамлашга эришиш кўзда тутилган.

Шундай бўлгач, аҳоли мурожаатлари билан ишлаш ҳам яхшиланади, туну кун ишлайдиган авария-диспетчерлик хизмати йўлга қўйилади. 

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев кўп қаватли уйларнинг ҳолати, одамларнинг розилиги бу тизимга боғлиқ эканини таъкидлаб, ушбу тажрибани шаҳарнинг бошқа туманларида ҳам татбиқ этиш, соҳага ихтисослашган кадрлар тайёрлашни такомиллаштириш бўйича топшириқлар берди.

Тошкент шаҳрида замонавий уйлар, меҳмонхоналар, таълим ва тиббиёт муассасалари ҳамда бошқа иншоотлар барпо этиш, иссиқлик таъминоти тизимини ривожлантириш, коммунал хизматлар бошқарув марказини ташкил этиш лойиҳалари юзасидан ҳам тегишли кўрсатмалар берилди.

Янгиликлар лентаси
0