Ҳиндистон дунёдаги энг енгил Kalamsat-V2 сунъий йўлдошини учирди

© Sputnik / Максим Блинов / Медиабанкка ўтишСтарт космического корабля "Союз ТМА-19М" с космодрома Байконур
Старт космического корабля Союз ТМА-19М с космодрома Байконур - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Сунъий йўлдош билан бирга, ракета PSLV-44 космосга Ҳиндистоннинг 740 килограммлик Microsat-R ҳарбий йўлдоши етказди.

ТОШКЕНТ, 25 янв – Sputnik. Ҳиндистон 2019 йилдаги биринчи - Kalamsat-V2 сунъий йўлдошини учирди. Ушбу йўлдош бир ҳафта ичида талабалар томонидан йиғилган ва ёғоч курсидан ҳам енгилроқ, деб хабар қилди РИА Новости, Ҳиндистоннинг NDTV телеканалига таяниб.

Большая голубая дыра — крупная голубая дыра, расположенная в центре Лайтхаус-Рифа, атолла в составе Белизского барьерного рифа.  - Sputnik Ўзбекистон
Океан тубига саёҳат: Мовий туйнук сирлари очилди

Хабарда ёзилишича, сунъий йўлдошнинг оғирлиги 1,26 килограммни ташкил қилади. У узунлиги тахминан 10 сантиметр бўлган қирраларга эга ўзига хос куб кўринишига эга. Йўлдош яратилишига тахминан 120 минг рупий (1,7 минг доллар) сарфланган. Сунъий йўлдош билан бирга, ракета PSLV-44 космосга Ҳиндистоннинг 740 килограммлик Microsat-R ҳарбий йўлдоши етказди. У Ердаги объектларнинг юқори аниқликдаги фотосъёмкаси учун мўлжалланган.

Kalamsat сунъий йўлдошнинг биринчи версияси 2017 йилда Тамилнад штадидаги талабалар ва ўқувчиларнинг биргаликдаги уринишлари натижасида яратилган. Унинг оғирлиги 64 граммни ташкил қилган, бироқ у Kalamsat-V2дан фарқли ўлароқ Ер орбитасига олиб чиқилмаган.

Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди ҳиндистонлик талабалар ютуғини юқори баҳолади ва ҳамма иштирокчиларни муваффақиятли учириш билан қутлади. Ўзининг самимий дил изҳорларини Twitter саҳифасида ёзиб қолдирди.

Янгиликлар лентаси
0