Ўзбекистон ва Жанубий Корея 2019-йилга мўлжалланган тадбирлар жадвалини муҳокама қилишди

© Sputnik / Сергей ПятаковРукопожатие
Рукопожатие - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бўлажак олий даражадаги Ўзбекистон – Жанубий Корея учрашувини муваффақиятли ўтказишдан икки томон ҳам манфаатдорлиги қайд этилди.

ТОШКЕНТ, 25 янв — Sputnik. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари Дилшод Ахатов Корея Республикаси Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Квон Ён У билан учрашди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар қилди.

“Суҳбат чоғида 2019-йилга мўлжалланган сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги икки томонлама алоқаларнинг жадвали бўйича фикр алмашилди”, - дейилади хабарда.

Шунингдек, бўлажак олий даражадаги Ўзбекистон – Жанубий Корея учрашувини муваффақиятли ўтказишдан икки томон ҳам манфаатдорлиги қайд этилди. Мазкур учрашувга пухта тайёргарлик кўриш борасидаги қўшма тадбирларнинг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди.

Янгиликлар лентаси
0