Қозоғистон ИИВ ўзбекистонликлар билан бўлган шафқатсиз видео бўйича изоҳ берди

© Sputnik Sputnik / Табылды Кадырбековкулак, архивное фото
кулак, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Баъзи фойдаланувчилар видео остига миллатлар ўртасида низо чиқаришга қаратилган изоҳ қолдиришмоқда.

ТОШКЕНТ, 28 янв - Sputnik. Қозоғистонликлар интернет тармоғида кенг тарқалаётган шафқатсиз муштлашув кадрлари, аслида Наманган вилоятида маҳаллий фуқаролар ўртасида юз берган, деб хабар қилди Sputnik Қозоғистон, ИИВга таяниб.

“Ҳодиса Ўзбекистон Республикасининг Наманган вилоятида мазкур давлат фуқаролари ўртасида бўлиб ўтган”, - дейилади Қозоғистон ИИВ баёнотида.

Баъзи фойдаланувчилар видео остига миллатлар ўртасида низо чиқаришга қаратилган изоҳ қолдиришмоқда.

Вазирликда ёлғон хабар тарқатиш ва миллий, ирқий, этник ёки диний адоватни тарғиб қилувчи материалларни тарқатиш учун қонунда жиноий жавобгарлик кўзда тутилганини эслатиб ўтишди.

Мазкур оммавий муштлашув Наманган вилояти Норин туманида содир бўлган. Муштлашув оқибатида иккита йигитга енгил тан жароҳати етказилган. Воқеа 2018 йил 24 декабрь куни содир бўлган.

Ҳозирда Ўзбекистон ЖКнинг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0