Дунёда

Афғонистонда ҳужум қилиш учун “ИШИД” толиблар билан бирлашиши мумкин – россиялик эксперт

© Sputnik / Александр Натрускин / Медиабанкка ўтишПрезидент ассоциации ветеранов подразделения "Альфа" Сергей Гончаров
Президент ассоциации ветеранов подразделения Альфа Сергей Гончаров - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
“Альфа” аксилтеррор фахрийлар уюшмаси президенти Сергей Гончаров, “Ислом давлати” ўз жангариларини Россиянинг жанубий ҳудудларига тортмоқда” деган маълумотларга изоҳ берди.

Россия Ички ишлар вазири ўринбосари Игорь Зубов сўзларига кўра, “ИШИД” террорчилик уюшмаси ўз жангариларини Покистондан Тожикистонга ўтказмоқда.  

Военнослужащий армии США в Афганистане - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
"Толибон" ҳаракати билан АҚШ ҳарбийларини Афғонистондан олиб чиқиш ҳақида битим келишилди

Шу тариқа, террорчилик гуруҳи томонидан кўп сонли қочоқларни келтириб чиқариш билан боғлиқ бўлган катта провокацияни тайёрламоқда.

Гончаровнинг фикрига кўра, айнан Афғонистонда ИШИД аъзолари толиблар билан бирлашиб, ҳамкорликда янги террорчилик амалларини бошлаши мумкин.

“ИШИДнинг асосий кучлари аста-секин Афғонистонга ўтмоқда. Гуруҳ аъзолари шу ерда толиблар кўмагини топишлари мумкин. Россия бунга эътибор қаратиши керак. Шунингдек, Афғонистондан наркотрафик Тожикистон орқали ўтмоқда. Шунинг учун РФ Тожикистон Республикасида жойлашган (201-чи ҳарбий база таҳ.) ҳарбий кучларини кучайтириши ва республика раҳбарияти билан толиблар ва ИШИДга қарши ҳамкорликда ҳаракатларни амалга оширишни муҳокама қилишлари зарур”, - дейди эксперт радио Sputnik эфири чоғида.

Шунингдек, РФ ички ишлар вазири ўринбосари Игорь Зубов Тожикистон ва Ўзбекистондан келаётганларга алоҳида эътибор қаратилиши зарурлигини таъкидлади.

Экспертнинг тўлиқ изоҳини қуйидаги подкастда рус тилида тинглашингиз мумкин.

Гончаров: основные силы ИГИЛ перемещаются на границу с Таджикистаном
Янгиликлар лентаси
0