Спорт

Нурмагомедов ва Макгрегор Невада штати комиссияси билан келишувга эришди

© AP Photo/John LocherБой между Хабибом Нурмагомедовым и Конором МакГрегором
Бой между Хабибом Нурмагомедовым и Конором МакГрегором - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Невада штати Атлетик комиссияси (NSAC) аъзолари келишув шартларини қабул қилиш ёки қилмасликни ҳал қилишади.

ТОШКЕНТ, 29 янв — Sputnik. Россиялик аралаш яккакураш жангчиси Ҳабиб Нурмагомедов ва ирландиялик Конор Макгрегор Невада штати Атлетик комиссияси (NSAC) билан UFC 229 жанг оқшомида юзага келган жанжал бўйича тинчлик битимини имзолашди ва унинг йиғилишида иштирок этишмайди, деб ёзади Las Vegas Review-Journal.

Чествование Хабиба Нурмагомедова в Махачкале - Sputnik Ўзбекистон
Спорт
Ҳабиб Нурмагомедовнинг отаси ўғли қачон карьерасини якунлашини маълум қилди

Хабарда келтирилишича, 29 январь, сешанба куни бўлиб ўтадиган йиғилишда NSAC аъзолари келишув шартларини қабул қилиш ёки қилмасликни ҳал қилишади.

Эслатиб ўтамиз, аралаш яккакураш бўйича жангчилар Нурмагомедов ва Макгрегорнинг катта можаро билан якунланган муштлашуви ўтган йил 6 октябрь санасида Лас-Вегасдаги T-Mobile аренасида ўтказилган эди. Ҳабиб бўғувчи усулни қўллаб, ғалаба қозонганди. Аммо кейин октагон тўридан сакраб, Макгрегорнинг спарринг-шериги Диллон Дэнис билан жанг уюштирганди. Шу туфайли унга нисбатан жарима санкциялари қўлланилган эди. Ҳабиб кейинги жанглардан четлатилиши мумкин.

Янгиликлар лентаси
0