Иқтисод

Президент валюта сиёсати бўйича йиғилишда нималар ҳақида гапирди?

© Пресс службаШавкат Мирзиёев принял делегацию Конгресса США
Шавкат Мирзиёев принял делегацию Конгресса США - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Йиғилишда валюта захираларидан оқилона фойдаланиш, ушбу захирани бошқаришнинг аниқ стратегиясини ишлаб чиқиш бўйича кўрсатмалар берилди

ТОШКЕНТ, 29 янв - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 29 январь куни валюта сиёсати ва ташқи савдо фаолияти соҳасини такомиллаштириш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги таҳлилига бағишланган йиғилиш ўтказди.

Деньги - Sputnik Ўзбекистон
Иқтисод
Ўзбекистон доллар ва евро яна кўтарилди - валюта курслари

Йиғилишда иқтисодиёт ривожланиши ва тадбиркорлар фаолияти учун катта тўсиқ бўлиб келган валютани эркин сотиб олиш ва сотиш борасидаги чеклов ва муаммолар бартараф этилгани қайд этилди.

Олдинги йилларда экспорт тушумлари бўйича мажбурий сотув талаби бор пайтда экспортдан тушган валюта тушумларининг ички бозорга ишлатилиши 30 %ни ташкил этган бўлса, бундай чеклов ва талаблар олиб ташланганидан кейин ушбу кўрсаткич 61 %га етган. Бунинг натижасида ташкилотлар ўзлари учун зарур хомашё ва асбоб-ускуналарни харид қилиш, жорий ва инвестиция эҳтиёжларини қоплаш имкониятига эга бўлди, шунингдек ўтган йили саноат ҳажмлари 14,4 %га, экспорт тушуми 19 %га ўсган ва экспортёрларнинг банкларга сотган валюта ҳажми 1,9 баробар ошишига эришилган.

Бу эса ўз навбатида, мамлакат иқтисодиётига хорижий инвестицияларни жалб қилиш, рақобатбардош ишлаб чиқариш корхоналарини ташкил этиш, экспорт салоҳиятини оширишга хизмат қилмоқда. 

Мирзиёев 2018 йил 28 декабрдаги Олий Мажлисга Мурожаатномасида валютани эркинлаштириш сиёсатини изчил давом эттириш, барқарор монетар сиёсатни амалга ошириш иқтисодиёт соҳасидаги муҳим вазифалардан эканини таъкидлаган эди. 

Йиғилишда шу борадаги чора-тадбирлар муҳокама қилинди. Ўзбекистон валюта захираларидан оқилона фойдаланиш, ушбу захирани бошқаришнинг аниқ стратегиясини ишлаб чиқиш бўйича кўрсатмалар берилди. 

Доллары - Sputnik Ўзбекистон
Иқтисод
Кредит, валюта ва жарималар: МБ айрим банкларга қўлланилган чоралар ҳақида маълумот берди

Шунингдек, олтин-валюта захиралари таркибини оптималлаштириш, валюталарни сақлашда халқаро тажриба асосида қимматли қоғозлар, жумладан, юқори ликвидли облигациялардан фойдаланиш зарурлиги таъкидланди. 

Валюта тушумлари ва олтин-валюта захираларининг кўпайишини таъминлашда энг оптимал йўл бу – экспорт салоҳиятини оширишдир. Шунинг учун бу йил экспорт прогнозлари ўтган йилга нисбатан 1,3 баробар кўпроқ қилиб белгиланган. 

Лекин, айрим хўжалик юритувчи субъектларда ҳанузгача экспорт тушуми бўйича муддати ўтган қарздорликлар мавжудлиги кўрсатиб ўтилди.

Вазирлар Маҳкамаси, Марказий банк, Иқтисодиёт ва саноат вазирлигига ҳар бир хўжалик бирлашмаси кесимида экспорт бўйича муддати ўтган дебитор қарздорликни камайтириш юзасидан аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқиб, ижросини таъминлаш вазифаси қўйилди. 

Халқаро экспертлар фикрига кўра, иқтисодиёт эркинлашган ва инвестициялар фаоллашган шароитда ташқи савдо айланмасида ўзгаришлар бўлиши табиий ҳолат. 

Президент эркин сотиб олинаётган валюта иқтисодиётнинг эртанги кундаги ривожланиш мақсадларига хизмат қилиши кераклигини алоҳида таъкидлади. 

Маҳаллий ишлаб чиқаришнинг ички ва ташқи бозорларда рақобатбардошлигини ошириш мақсадида инвестиция характерига эга бўлган технология, асбоб-ускуна, хомашё ва материалларни харид қилишда хўжалик юритувчи субъектлар ва корхоналарнинг валюталарини самарали йўналтириш зарурлиги кўрсатиб ўтилди. Давлат улушига эга корхоналарда импорт ўрнини босувчи ва маҳаллийлаштирилган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кўпайтириш бўйича чора-тадбирлар белгилаш кераклиги қайд этилди. 

Золотые слитки - Sputnik Ўзбекистон
Иқтисод
Олтин валюта заҳиралари ва фойдали қазилмалар - янги қарор лойиҳаси муҳокамага қўйилди

Шунингдек, янги божхона тарифларининг маҳаллий ишлаб чиқаришга таъсирини ўрганиб, амалдаги тарифларни янада такомиллаштириш вазифаси қўйилди. 

Йиғилишда иқтисодиётнинг етакчи корхона ва ташкилотлар кесимида экспорт тушумлари танқидий таҳлил қилиниб, бу борадаги камчиликлар кўрсатиб ўтилди. Мамлакат экспорт салоҳиятини ошириш, шу жумладан, етакчи экспортёр корхоналарнинг экспорт тушумларини кўпайтириш бўйича вазифалар белгилаб берилди. Бу борада нисбий устуворликка эга бўлган соҳаларни аниқлаб олиш ҳамда уларни ривожлантириш бўйича концепция ва йўл хариталари ишлаб чиқиш зарурлиги таъкидланди.

Янгиликлар лентаси
0