Самарқандда ёшлар ўртасида жиноятчилик фоизи камайди

© fotoliaСимволы закона и правосудия
Символы закона и правосудия - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
2018 йилда Самарқанд вилоятида умумий жиноятлар сони 2017 йилга нисбатан 32,2 %га камайган.

ТОШКЕНТ, 29 янв - Sputnik. Самарқандда ўтган йил ёшлар иккита қотиллик жинояти содир этган, деб хабар қилди Самарқанд вилояти ҳокимлиги матбуот-хизмати.

Пресс-конференция МВД РУз - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ИИВ республикада жиноятчилик кескин камайгани ҳақида баёнот берди

2018 йилда Самарқанд шаҳри ёшлари томонидан 6та оғир тан жароҳати етказиш, 2 та номусга тегиш, 70 та ўғирлик, 8 та талончилик, 1 та босқинчилик, 70 та фирибгарлик, 3 та товламачилик, 15 та безорилик, 3 та транспорт воситасини олиб қочиш жиноятлари  содир этилган.

Ушбу кўрсаткичлар ўтган йилга нисбатан камайган.

Самарқанд шаҳар ҳокимлиги, вилоят халқ таълими, касб-ҳунар таълими бошқармалари, олий ўқув юртлари ва ёшлар иттифоқи масъул ходимлари ўтган йилги кўрсаткичларни таҳлил этиб, жорий йилда амалга оширилиши лозим бўлган ишлар ҳақида ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдирганлар.

Шунингдек, тадбирда "Yoshlar – kelajagimiz" давлат дастури доирасида ёшларнинг бандлигини таъминлаш, шаҳардаги тунги клуб ва интернет кафелар фаолиятини тартибга солиш, ўқувчи ва талаба ёшларнинг ижтимоий тармоқлардан тўғри мақсадларда фойдаланиш кўникмасини шакллантириш, шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссияси ишини жонлантириш лозимлиги таъкидланган.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Президент вояга етмаганлар орасида жиноятчилик ортганлиги учун раҳбарларга танбеҳ берди

Ҳокимлик хабарига кўра, 2018 йилда Самарқанд вилоятида умумий жиноятлар сони 2017 йилга нисбатан 32,2 %га камайган. Жумладан, қасддан одам ўлдириш ва суиқасд қилиш 26,2 фоизга, қасддан баданга оғир шикаст етказиш 35,6 %га, номусга тегиш ёки суиқасд қилиш 24,9 %га, талончилик 67  %га, босқинчилик 26,7 %га, товламачилик 55,8 %га, ўғирлик 36,8 %га, безорилик 53 %га, одам савдоси 83,3 %га ва порахўрлик 54,6 %га камайган.

Ўтган  йилда жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилоят, туман ва шаҳар судлари томонидан 5324 нафар шахсга нисбатан 4261 та жиноят ишлари кўриб чиқилди. Шундан 3982 нафар шахсга нисбатан 3059 та ишлар бўйича айблов ва оқлов ҳукми чиқарилган бўлса, 1342 нафар шахсларга нисбатан 1202 та жиноят ишлари тугатилган. 1179 та жиноят иши тарафларнинг ярашганликлари муносабати билан Жиноят кодексининг 661-моддасига асосан тугатилиб, 1323 нафар шахс жиноий жавобгарликдан озод қилинган.

Шунингдек, 2142 та жиноят ишлари сайёр суд мажлисларида кўриб чиқилди. Жиноят сабаблари ва унинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни бартараф қилиш масалалари юзасидан 2016 та хусусий ажримлар чиқарилиб, муҳокама қилиш учун тегишли корхона, муассаса ва ташкилотга юборилган.

Жиноят ишларини судда кўришда жамоатчиликни жалб қилган ҳолда, маҳалла, ёшлар иттифоқи, хотин-қизлар кенгаши вакилларини жамоат ҳимоячиси сифатида иштироки таъминланиб, маҳалла фуқаролар йиғинлари кафиллиги асосида 40 нафар шахсга, хотин-қизлар кенгаши кафиллиги асосида 10 нафар шахсга ва ёшлар иттифоқи кафиллиги асосида 52 нафар (жами 102 нафар) шахсларга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланди.

Янгиликлар лентаси
0