Тожикистон Ўзбекистондан газ сотиб олишни 4 бараварга оширишни режалаштирмоқда

© Sputnik / Рамиз БахтияровГазовая плита
Газовая плита - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
“Тожиктрансгаз” компанияси жорий йилда Ўзбекистондан 200 миллион куб метр табиий газ сотиб олишни режалаштирмоқда.

ТОШКЕНТ, 29 янв – Sputnik. Тожикистон газ компанияси шу йилда Ўзбекистондан газ етказиб бериш хажмини тўрт бараварга оширишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Тожикистон телеграф агентлиги хабар қилди.

Газ ҳисоблагичларини текширувдан ўтказиш тартибига ўзгартиришлар киритилади

"Тожиктрансгаз" компанияси раҳбарининг биринчи ўринбосари Шавкат Шоимзоданинг сўзларига кўра, компания жорий йилда Ўзбекистондан 200 миллион куб метр табиий газ сотиб олишни режалаштирмоқда.

Шунингдек, икки давлат газ компаниялари келишувга эришиб, битим муҳокама қилинмоқда. Шундан кейин ҳужжат имзоланади.

Шоимхода ўтган йили Ўзбекистондан Тожикистонга 54 миллион куб метр газ келганлигини маълум қилди.

Шу билан бирга, ҳозирги кунда импорт қилинган газ йигирмадан ортиқ компаниялар таъминланмоқда. Шулар ичида Тожикистон алюминий компанияси ва Душанбе иссиқлик электр станцияси, истеъмолчилар сони эса ҳар ойда кўпаймоқда.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг июль ойида Шоимзода сотиб олинадиган газ хажми истеъмолчилар сонига боғлиқлиги ва 2018 йил иккинчи чорагида импорт ҳажми кескин ортиб 3,5 миллион куб метрни ташкил қилганлигини айтганди.

Табиий газнинг асосий истеъмолчиси – “Талко” алюминий компанияси ҳисобланади.

Янгиликлар лентаси
0