Тошкентда 15 килограмм симобни 100 минг долларга сотишга уринган шахслар қўлга олинди

© Пресс-служба ГТК РУзПресечен факт сбыта ядовитого вещества "ртуть" в количестве 15 килограмм
Пресечен факт сбыта ядовитого вещества ртуть в количестве 15 килограмм - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Симоб ниҳоятда заҳарли моддалар қаторига киради. Айниқса, унинг очиқ ҳолда буғланиб ҳавода тарқалиши инсон соғлиғига жиддий зарар етказиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 30 янв – Sputnik. Тошкентда 15 килограмм симобни 100 минг долларига сотмоқчи бўлган шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Давлат божхона қўмитаси хабар қилди.

“Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими томонидан Бектемир туманида  ўтказилган тадбир давомида фуқаролар Д.А. ва З.А. “шартли харидор”га 15 килограмм симобни 100 минг АҚШ долларига сотаётган вақтида қўлга олинди”, - дейилади хабарда.

Таъкидланишича, мазкур ҳолат бўйича тегишли процессуал ҳужжатлар расмийлаштирилган.

Ҳозирда текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Симоб ниҳоятда заҳарли моддалар қаторига киради. Айниқса, унинг очиқ ҳолда буғланиб ҳавода тарқалиши инсон соғлиғига жиддий зарар етказиши мумкин.

Янгиликлар лентаси
0