Қозоғистон ўз ҳудуди орқали Бишкек-Тошкент автобус қатновини тўхтатди

© Sputnik / Валерий МоревАвтобус на границе
Автобус на границе - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қозоғистон сабабларини тушунтирмаган ҳолда ўз ҳудуди орқали Бишкек-Тошкент халқаро транзит йўналишидаги автобус қатновини тўхтатди.

ТОШКЕНТ, 31 янв – Sputnik. Қозоғистон бир томонлама тартибда ўз ҳудуди орқали Бишкек-Тошкент халқаро транзит йўналишидаги автобус қатновини тўхтатди. Бу ҳақда Қирғизистон транспорт вазирлиги хабар қилди.

Бишкек-Тошкент халқаро автобус қатнови – ўтган йилнинг апрел ойида Қирғизистон ва Ўзбекистон президентлари учрашуви якунлари бўйича очилганди.

Ушбу транзит йўналиши қўшни Қозоғистон ҳудуди орқали ўтади. Қатнов Қирғизистон ва Ўзбекистон икки йирик транспорт компаниялари томонидан хизмат кўрсатилади.

Новый автобусный маршрут соединит Ташкент и Туркестан - Sputnik Ўзбекистон
Тошкент - Туркистон йўналишида автобус қатнови йўлга қўйилди

“Қирғизистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси ваколатли органлари билан келишилмаган ҳолда Қозоғистон Республикаси ваколатли давлат органлари томонидан “Халқаро автомобил транспортида йўловчи ва юк ташиш тўғрисида”ги Конвенцияси талабларини бузган ҳолда Бишкек-Тошкент халқаро автобус қатновини амалга оширадиган автобусларнинг транзит ўтиши тўхтатилди”, - деб маълум қилди Қирғизистон транспорт ва йўл вазирлиги матбуот хизмати.

Вазирликда маълум қилишича, бундан аввал Қозоғистон томони ушбу йўналишда автобуслар қатновига ўзгартиришлар киритишни сўраганди. Шундан сўнг Тошкент ва Бишкек янги қатнов жадвалини ишлаб чиқиб, ўтган йилнинг ноябрь ойида Қозоғистон ваколатли органларига юборилганди.

Янги жадвал “ҳозирги вақтгача Қозоғистон томонидан келишилмаган”.

Қирғизистон транспорт вазирлиги хабар қилишича, Қирғизистон ва Қозоғистон ваколатли органлари ўртасида бу масалани ҳал қилиш бўйича музокара жараёнлари амалга оширилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0