Тарихда энг кўп қурбонларга олиб келган қор бўрони

© BigPictureМетель в Иране 1972 год
Метель в Иране 1972 год - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Эрон шимолида 6 кун давом этган бўрондан сўнг қор қалинлиги 3 метрдан 8 метргача бўлган.

ТОШКЕНТ, 3 фев - Sputnik.  Бундан 47 йил олдин 1972 йилнинг 3 февралида Эрон тарихида энг даҳшатли табиий офат содир бўлган эди. Ўшанда совуқдан 4000 киши ҳалок бўлган. 

Кавказ тоғлари томонидан келган кучли қор бўрони 6 кун давом этган ва мамлакатнинг шимолий қисмини қалин қор қатлами билан қоплаб олди. Бундай совуқ об-ҳавога мослашмаган жанубий мамлаткат инфраструктураси ва бинолари бир зумда яроқсиҳ ҳолатга келиб қолади.

СПУТНИК_Последствия цунами в Индонезии - Sputnik Ўзбекистон
Индонезияга даҳшатли цунами ёпирилди – табиий офат оқибатлари видеоси

9 Февралга келиб бўрон тинганидан сўнг мамлакат шимоли-ғарбида ўртача қор қалинлиги 3 метрга айрим жойларда эса 8 метргача етарди. Юзлаб аҳоли пунктлари ташқи дунёдан узилиб қолди. Электр, телефон линиялари узилиб, автомобил йўлари ўтиб бўлмас даражага келиб қолган эди.

Натижада 100 дан ортиқ қишлоқлар билан алоқа мутлақ йўқолади. Табиий офатдан ўз уйларида яширинган одамлар том қулашидан ёки совуқдан вафот этишади. Каккан ва Кумар номли қишлоқларда бирор киши тирик қолмайди.

Қурбонлар сони бундай кўп бўлишига асосий сабаб – 6 кун давом этган бўронда ҳатто вертолётда ҳам учиб бўлмасди. Кўпчиллик совуқдан ва биринчи тиббий ёрдам етиб келмаганидан қурбон бўлган. Ўша кунлари ҳаво ҳарорати – 20 даржагача совиб кетган.

Ҳаво исиганидан кейин эса, улкан қор уюмлари эриб, кўп жойни сув босган эди.

BigPicture материалига асосан. 

Янгиликлар лентаси
0