Бош прокуратура адвокатлар таъқиб этилаётгани ҳақидаги маълумотни рад этди

© fotoliaСимволы закона и правосудия
Символы закона и правосудия - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Аноним сўровнома асосида баён этилган маълумотлар қонунни қўллаш амалиётида мавжуд вазиятни танқидий баҳолаш учун жиддий сигнал ҳисобланади.

ТОШКЕНТ, 4 февр – Sputnik. Ўзбекистон Бош прокуратураси аноним сўровнома натижасида эълон қилинган рақамлар жиддий шубҳа уйғотади, деб маълум қилди.

Жорий йилнинг 28 январь куни Ўзбекистон адвокатлар Палатаси расмий сайтида адвокатлар фаолиятига тазйиқ ўтказиш ва қонунбузилиши ҳолатлари юзасидан ўтказилган аноним сўровнома натижалари эълон қилиниб, хусусан, касбий фаолияти давомида адвокатларнинг ҳуқуқлари суриштирув, тергов органлари ҳамда судлар томонидан мунтазам бузилаётганлиги ҳақида таҳлилий маълумотлар баён қилинган. Сўровда 3553 нафар адвокат, яъни республикада фаолият юритаётган адвокатларнинг 91% иштирок этган, деб қайд этилган.

Здание Генеральной прокуратуры Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда тадбиркорларни текширишдан олдин прокуратура билан келишилади

Бош прокуратура берган расмий баёнотда келтирилишича, ўтказилган аноним сўровнома натижаларида адвокатларга ҳимоя остидаги шахс билан учрашишга тўсқинлик қилиниши ҳолатлари суриштирув жараёнида 461 тани, тергов давомида эса 328 тани ташкил этади, деб кўрсатилган.

“Ваҳоланки, амалдаги қонунчиликка биноан, адвокат суриштирув ёки тергов жараёнида ҳимоя остидаги шахс билан жиноят ишини юритишга масъул бўлган давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг рухсатисиз, учрашувларнинг сони ва давом этиш вақти чекланмаган ҳолда ҳоли учрашишга ҳақли”, - дейилади хабарда.

Шунингдек, Ўзбекистон ИИВ ЖИЭББнинг расмий маълумотларига биноан, ўтган 2018 йилнинг ўзида тергов ҳибсхоналари ва ёпиқ турдаги жазони ижро этиш муассасаларида адвокатларнинг ўз ҳимояси остидаги шахслар билан учрашувлари сони 29 766 тани ташкил этган. Шунингдек, ҳар қандай тазйиқ ҳолатларининг олдини олиш мақсадида тергов ҳибсхоналари ва жазони ижро этиш муассасаларининг барчаси видеокузатув мосламалари билан жиҳозланган.

Здание Генеральной прокуратуры Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Йил бошидан буён 63 мингдан ортиқ шахснинг бузилган ҳуқуқлари тикланди – Бош прокуратура

Шунингдек, аноним сўровнома натижаларида ҳимоя остидаги шахслар билан учрашиш учун махсус хоналар мавжуд эмаслиги юзасидан 597 та адвокат эътирози қайд этилган бўлсада, амалда республиканинг тергов ҳибсхоналари ва ёпиқ турдаги жазони ижро этиш муассасаларининг ҳар бирида махсус адвокат хоналари (32 та муассасада – 69 та адвокат хонаси) ажратилган.

Хабарда ёзилишича, аноним сўровнома натижаларида тергов органлари ходимлари томонидан адвокатга нисбатан ҳақоратли, камситадиган муносабатда бўлиш ҳолатлари 209 тани ташкил этади, деб кўрсатилган.

“Ўтган 2018 йилда республика миқёсида прокуратура органларига адвокатлардан ўзига нисбатан ҳақоратли ва камситувчи муносабатда бўлинганлиги ҳолати юзасидан 2 та мурожаат келиб тушган ва қонуний тартибда кўриб чиқилган”, - деб аниқлик киритади Бош прокуратура матбуот хизмати.

Шунингдек, аноним сўровномада иштирок этган адвокатлар томонидан адвокатга нисбатан жисмоний зиён келтириш тўғрисида таҳдид қилишнинг 208 ҳолати мавжуд, деб қайд этилган бўлсада, 2018 йил давомида прокуратура ва ички ишлар органларига бундай мазмундаги биронта ҳам расмий мурожаат келиб тушмаган.

Шу билан бирга мазкур сўровнома асосида баён этилган маълумотлар қонунни қўллаш амалиётида мавжуд вазиятни танқидий баҳолаш учун жиддий сигнал ҳисобланиши қайд этилган.

Янгиликлар лентаси
0