Сергей Лавров Бишкек, Душанбе ва Ашхободга ташрифини бошламоқда

© Sputnik / Максим Блинов / Медиабанкка ўтишМинистр иностранных дел РФ Сергей Лавров
Министр иностранных дел РФ Сергей Лавров - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Сергей Лавровнинг Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистонда Афғонистон билан боғлиқ хавфсизлик масалаларини муҳокама қилади.

ТОШКЕНТ, 4 фев - Sputnik. Россия Ташқи ишлар вазири Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистонга сафарини бошламоқда, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Боевики движения Талибан - Sputnik Ўзбекистон
Дунёнинг олтмишдан зиёд мамлакатлари Афғонистон бўйича навбатдаги мажлисни чақирдилар

Лавров сафарининг биринчи кунида Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков ва Қирғизистон ташқи ишлар вазири Чингиз Айдарбеков билан учрашади. Учрашувлар давомида Россия президенти Владимир Путиннинг Қирғизистонга март ойининг охирида бўлиши кутилаётган  ташрифига доир масалаларни муҳокама қилиш режалаштирилган.

“Қирғизистон - Россиянинг Марказий Осиёдаги стратегик ҳамкоридир. Россия-Қирғизистон муносабатлари кўп қиррали характерга эга бўлиб, халқаро ва ҳудудий муаммоларга ёндашувларнинг яқинлиги ҳамда евроосий интеграцион жараёнларини ривожлантиришни мақсад қилган ҳамкорликлир", - деди Лавров Бишкекка ташрифи олдидан.

Қирғизистон пойтахтидан Лавров Душанбега йўл олади. Душанбеда Россия ташқи ишлар вазири Эмомали Рахмон ва Тожикистон ташқи ишлар вазири Сироджиддин Мухриддин билан учрашув ўтказади. Россия ва Тожикистон ТИВлари 2019 йилга ҳамкорлик дастурини ҳамда олий даражадаги учрашувлар дастурини имзолаши режалаштирилган.

Американский флаг перед Капитолием в Вашингтоне - Sputnik Ўзбекистон
АҚШ: Россия ва Хитой Марказий Осиёда ўз таъсирини кучайтирмоқда

Чоршанба куни эса, Лавров Ашхободда бўлиб, Туркманистон президенти Гурбангулы Бердымухамедов ва ташқи ишлар вазири Рашид Мередов билан учрашади. Учрашувда 2019-2020 йилларга мўлжалланган Россия ва Туркманистон ташқи ишлар вазирликлари ҳамкорлиги  дастури имзоланади. Шунинглдек Лавров талабалар ва Туркманистон дипломатик корпуси олдида нутқ сўзлайди.

“Туркманистонда бир қатор халқаро ва ҳудудий, жумладан Каспий денгизига доир масалалар борасида фирк алмашилади. МДҲ доирасида ҳамкорликка алоҳида эътибор борилади”, - деди мария Захарова ушбу ташриф ҳақида.

Афғонистон - асосий муаммо

Евроосиё таҳлилчилар клуби аъзоси Никита Мендкович айтишига қараганда, Лавровнинг Марказий Осиё бўйича сафари кун тартибида, албатта Афғонистон масаласи муҳокама қилинади. Охирги вақтларда у ерда вазият тобора ёмонлашиб бормоқда.

Солдат на границе - Sputnik Ўзбекистон
Россия чегараларни жангарилардан ҳимоя қилиш учун саъй-ҳаракатларни кучайтиришга тайёр

“Ушбу ташриф, авалломбор, ҳудуддаги хавфсизлик масалаарига бағишланган. Маълумки АҚШ Афғонистондан ўз қўшинларини олиб чиқишни муҳокама қилмоқда. Агар бу амалга ошса ҳудудда террорчилик хавфи ошиши мумкин, авваломбор Марказий Осиё давлатлари учун ҳам”, - дейди мутахассис.

Мендкович фикрига кўра, шу сабабдан ҳам музокаларда кўриб чиқиладиган асосий масала – чегараларни қўриқлаш, террорчилик ва наркотиклар контрабандасига қарши биргаликда курашиш масаласи бўлади.

Ундан ташқари Кантда жойлашган Россия ҳарбий базасини кенгайтириш ёки Қирғизистонда янги базаси ташкил қилиш масалалари ҳам муҳокама қилнадиган масалалардир.

“Лекин охирги ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда ана шундай базани Ўзбекистон ёки Туркманистон ҳудудида, яъни хавф манбаига яқинроқ ҳудда жойлаштириш – ҳарбий нуқтаи назардан мақсадга мувофиқ бўлар эди”, - дейди Мендкович.

Янгиликлар лентаси
0