Беш ёшли ўзбекистонлик болакай Москвада олтин медал олди

© ИА "Жахон"Мухаммадюсуф Анваров
Мухаммадюсуф Анваров - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Беш ёшли ўзбекистонлик болакай Москвада ментал арифметика бўйича бўлиб ўтган олимпадада олтин медал олди.

ТОШКЕНТ, 7 фев – Sputnik. Беш ёшли ўзбекистонлик болакай Москвада ментал арифметика бўйича  бўлиб ўтган умумроссия мусобақасида олтин медал соҳиби бўлди, деб хабар қилмоқда "Жаҳон" ахборот агенетлиги.

IV Умумроссия ментал арифметика мусобақасига бутун дунёдан 500 дан ортиқ 5-13 ёшли иқтидорли болалар жамланишди. Мусобақа шартига кўра  “кичик гений”лар 8 дақиқа ичида 200 дан ортиқ арифметик машқларни бажаришлари керак эди.

Ўзбекистонлик 5 ёшли Мухаммадюсуф Анваров ўз қобилияти билан ҳайъат аъзоларини таажубга солди. У бошланғич категорияда (Beginner) олтин медаль соҳиби бўлди.

Узбекские школьники получили 15 медалей на международной математической олимпиаде - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонлик ўқувчилар халқаро математика олимпиадасида 15та медал олишди

Ҳайъат аъзолари айтишига қараганда, Муҳаммадюсуф еча олган мисолларни ҳар қандай катта ёшли киши ҳам еча олмайди. Ментал арифметика бир вақтнинг ўзида инсон миясининг иккала ярим шарларини ҳам ривожлантиради.

Чемпионнинг онаси Нозима Анварова ушбу ютуқлар учун Муҳаммадюсуфнинг ўқитувчиси Эльмира Араповага миннатдорлик билдирди.

Айтиш жоизки, бу  Муҳаммадюсуфнинг биринчи ғалабаси эмас. Ментал арифметика бўйича 2018 йилнинг май ойида бўлиб ўтган мусобақада ҳам у юбиринчиликни эгаллаган эди.

Янгиликлар лентаси
0