Абдухалимов Алишер Усмонов совға қилган нодир китоблар тақдири ҳақида гапирди

© Sputnik / Рамиз БахтияровВице-президент Академии наук Узбекистана Бахром Абдухалимов
Вице-президент Академии наук Узбекистана Бахром Абдухалимов - Sputnik Ўзбекистон
Шу кунларда Тошкент шаҳрига саккиз миллион долларлик ноёб китоблар коллекцияси олиб келинган эди

ТОШКЕНТ, 8 фев – Sputnik. Ўзбекистонда Алишер Усмонов томонидан Ислом цивилизацияси марказига совға қилинган камёб нодир китобларнинг электрон нусхалари яратилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Фанлар Академиясивице-президенти Баҳром Абдухалимов Sputnik Ўзбекистонга берган интервьюсида маълум қилди.

Фестиваль Корана - Sputnik Ўзбекистон
Маданият
Алишер Усмонов тақдим этган ноёб китоблар Тошкентга етиб келди

Коллекциядаги китоблар сони 4913 дона бўлиб, улар лотин, инглиз, француз ва немис тилларидаги илмий адабиётлардир. Адабиётлар орасида XIII асрдан бошлаб чоп этилган нодир нашрлардан то ҳозирги замон илмий адабиётларигача бўлган китоблар бор. Шарқшунослик ва ислом дунёсининг Европага таъсири ҳақидаги ушбу нодир китобларнинг умумий қиймати саккиз миллион долларга баҳоланмоқда.

"Китоблар фақат улардан фойдаланилган тақдирда қийматга эга бўлади. Бизнинг ффикримизча, уларнинг сканер қилинган версияларини яратиб, веб-сайтда эълон қилган маъқул", - деди Абдухалимов.

Ислом цивилизацияси маркази қурилиши якунига етмагунга қадар, ўзбек олимлари дунёдаги исталган шарқшунос фойдалана олиши учун кутубхонанинг электрон каталогини яратишни режалаштиришмоқда.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала