Исматулла Иргашев Афғонистон-Ўзбекистон лойиҳалари ҳақида

© Международный пресс-клубСпецпредставитель президента Узбекистана в Афганистане Исматулла Иргашев
Спецпредставитель президента Узбекистана в Афганистане Исматулла Иргашев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича Махсус вакили Исматулла Иргашев Sputnik Ўзбекистонга берган экслюзив интервьюсида афғон муаммосини тартибга солиш бўйича Тошкент томонидан кўрилаётган чоралар ҳақида сўзлаб берди.

- Бугунги кунда Ўзбекистон Афғонистонда тинчликка эришиш учун қандай сиёсатни олиб бормоқда?

- Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Марказий Осиёда барқарор ва мустаҳкам ривожланиш истиқболлари қўшни Афғонистонда тинчлик ўрнатиш билан чамбарчас боғлиқлигини бир неча марта таъкидлаган. Мамлакатимиз одатдагидек афғон халқи танлаган ҳукуматни қўллаб-қувватлаб, ушбу давлатга нисбатан ўзаро ҳурмат, тенг ҳуқуқлик ва бир-бирларини манфаатларини ҳисобга олиш принципига асосланган дўстлик сиёсатини олиб бормоқда.

Председатель объединения VETERAN Талъат Мурадов - Sputnik Ўзбекистон
Мурадов: Ўзбекистон Афғонистон учун Англия, АҚШ ва СССР беролмаган нарсани берган

Ўзбекистон Афғонистондаги вазиятни мустаҳкамлаш ва ушбу мамлакатнинг нормал ривожланишга қайтишига оид барча саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлашга тайёр. Ушбу йўналишда 2018 йилда Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференция муҳим воқеа бўлди. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг сўзларига кўра, учрашув иштирокчиларини умумий позицияси ифодаланган, форум якунида қабул қилинган Тошкент декларацияси Афғонистон учун ўзига хос тинчлик лойиҳаси бўлди.

Айнан шу конференциядан кейин Афғонистоннинг барча ички сиёсий кучлари, жумладан, “Толибон” ҳаракатини жалб қилиб, муҳокамалар ўтказиш бўйича халқаро саъй-ҳаракатлар сезиларли даражада фаоллашди. Афғон муаммоси БМТнинг Хавфсизлик кенгашининг яна диққат марказига айланди. Кобул жараёни, “Осиё юраги” деб номланган Истамбул жараёни, Москва  формати, Халқаро мулоқот гуруҳи, “ШҲТ-Афғонистон” мулоқот гуруҳи ва бошқа кўп томонлама муҳокама жараёнлари янгича тус олди.

Посол России в Узбекистане Владимир Тюрденев - Sputnik Ўзбекистон
Афғонистон муаммолари Марказий Осиёнинг барча давлатларини ташвишлантиради – Тюрденев

Бугунги кунда ҳеч бир афғон ушбу сиёсий жараёнидан четда қолиб кетмаслиги керак, деган умумий фикр барча қўшилади. Бутун афғон жамияти мамлакат гуллаб-яшнаши ва тинчлик мақсадида миллий манфаатлар атрофида бирлашмоғи лозим.

Ўзбекистон Қобул билан келишган ҳолда Тошкент декларациясини амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Афғонистоннинг асосий ички сиёсий кучлари етакчилари, шунингдек, “Толибон” ҳаракати вакиллари билан музокаралар ўтказди. Бундан ташқари биз Россия, АҚШ, Хитой, Покистон, Ҳиндистон ва минтақанинг бошқа давлатлари ҳамда афғон муаммосини тартибга солиш бўйича мусулмон дунёсининг асосий давлатлари билан алоқа қиламиз.

Тошкент Афғонистон бўйича Москва формати маслаҳатлашувларини фикр алмашиш ва Афғонистондаги вазиятни якуний мустаҳкамлаш, мамлакат ҳудудида жанговар ҳаракатни тўхтатиш масаласини ҳал қилишда биргаликда йўл излаш имконияти сифатида маъқуллайди. Биз Россиянинг ушбу йўналишдаги саъй-ҳаракатларини ўз вақтида ва талаб этилган деб ҳисоблаймиз.

Янгиликлар лентаси
0