Тунги дрифт қимматга тушди: 14 та автомобиль жарима майдончасига жойлаштирилди

Oбуна бўлиш
Тошкентда бир гуруҳ ёшлар Ucell биноси олдидаги “дрифт” услубида машина ҳайдашни намойиш қилишди.

Тошкент шаҳрининг бир гуруҳ ёшлари Ucell биноси олдидаги майдончада тўпланишган. У ерда ҳайдовчиларнинг айримлари “дрифт” услубида машина ҳайдашни намойиш қилишган.

Ёшларнинг ушбу машғулоти тасвирга олинган видеолавҳа ижтимоий тармоқларга жойлаштирилган. Бундан хабар топган ИИББ пойгачиларнинг барчасини топиб уларнинг 14 та автомобилини жарима майдончасига жойлаштирган.

ИИББ хабарига кўра, ҳайдовчилардан беш нафарида мажбурий суғурта полисига эга бўлмаган, 4та  транспорт воситасининг ойналари тегишли рухсатсиз қорайтирилган бўлган. Яна бир ҳайдовчи бошқа шахсга тегишли транспорт воситасини бошқариш учун ишончномага эга бўлмаган, бошқа бир ҳайдовчининг ҳайдовчилик гувоҳномаси ва талони ёнида бўлмаган. Яна бир ҳайдовчида транспорт воситасининг паспорти бўлмаган.

Янгиликлар лентаси
0