Вазирлик ва идоралар раҳбарлари фаолиятини баҳолаш мезонлари тайёрланди

© Sputnik / Рамиз БахтияровПисьменные принадлежности
Письменные принадлежности - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Олий Мажлис палаталарида ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг ва улар томонидан мақсадли вазифаларга эришишда амалга оширилган чоралар бўйича доимий ҳисоботларни эшитиш амалиётини жорий этилади.

ТОШКЕНТ, 12 фев – Sputnik. “Ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда улар раҳбарлари фаолиятини аниқ кўрсаткичларга эришиш самарадорлигига асосланган баҳолашнинг асосий мезонлари тўғрисида” президент қарори лойиҳаси тайёрланди.

Кабинет министров Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг айрим тузилмалари тугатилди

Ушбу қарор билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда ишлаб чиқилган ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда улар раҳбарлари фаолиятини аниқ кўрсаткичларга эришиш самарадорлигига асосланган баҳолашнинг асосий мезонлари тасдиқланади.

Ижро этувчи ҳокимият органлари ва улар раҳбарлари фаолиятининг баҳолаш мезонлари энг аввало, Ўзбекистон президентининг Олий Мажлисга мурожаатномаси, 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳудудларга ташрифи мобайнида берилган топшириқлар, қабул қилинган меъёрий-ҳуқуқий хужжатлардан келиб чиқадиган муҳим ва устувор вазифаларни амалга оширишга қаратилганлиги белгиланади.

Шу билан бирга, қарор билан баҳолаш мезонларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш тартиби тасдиқлади. Унга кўра:

- ижро этувчи ҳокимият органлари ҳар йил январь ойининг 10-санасигача қарор талабларидан келиб чиққан ҳолда, ўз фаолиятининг баҳолаш мезонлари бўйича таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этади;

- Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи органлари томонидан тақдим этилган баҳолаш мезонларини иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа ва бошқа соҳаларни стратегик ривожлантиришнинг яқин, ўрта ва узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган дастурларини амалга оширилиши натижадорлиги жиҳатидан танқидий кўриб чиқади;

- Вазирлар Маҳкамаси баҳолаш мезонларини тасдиқлаш бўйича ваколатли орган сифатида белгиланади ва уни тегишли меъёрий хужжат билан ҳар йилнинг 20-февралигача тасдиқлайди.

Шунингдек, лойиҳада ижро этувчи органларнинг баҳолаш мезони юзасидан тизимли мониторинг ва назорат, жумладан Парламент назорати ўрнатилади. Хусусан:

- вазифаларни амалга оширилиши юзасидан чораклик Вазирлар Маҳкамаси Раёсатида кўриб чиқилади;

17-ое пленарное заседание Сената Олий Мажлиса РУз - Sputnik Ўзбекистон
Бош вазир ўринбосарлари парламент томонидан тасдиқланади

- Олий Мажлис палаталарида ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг ва улар томонидан мақсадли вазифаларга эришишда амалга оширилган чоралар бўйича доимий ҳисоботларни эшитиш амалиётини жорий этилади;

Вазирлар Маҳкамаси томонидан ижро этувчи органларнинг баҳолаш мезони юзасидан мониторинг натижаларини чуқур таҳлили асосидаги чораклик маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Президенти Админстрациясига киритиб бориш амалиёти жорий этилади.

Мазкур хужжат лойиҳасини қабул қилиниши барча даражадаги ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда улар раҳбарлари фаолиятини аниқ кўрсаткичларга эришиш самарадорлигига асосланган ҳолда баҳолаш мезонини жорий этишга мустаҳкам замин яратади.

Янгиликлар лентаси
0