Апостиль қўйиш тартиби расман тасдиқланди

© Sputnik/Виктор ТолочкоСкрепление печатями
Скрепление печатями - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Хорижий давлатда олинган ҳужжатларга апостиль қўйиш регламенти тасдиқланди.

ТОШКЕНТ, 17фев – Sputnik. Ўзбекистонда хорижий давлатда олинган расмий ҳужжатларга апостиль қўйиш бўйича маъмурий регламент тасдиқланди, деб хабар қилмоқда Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” телеграм канали.

“Ҳукумат қарори билан Адлия органлари ва муассасаларидан ҳамда фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органларидан чиқадиган расмий ҳужжатларга апостиль қўйиш бўйича маъмурий регламент тасдиқланди”, - дейилган хабарда.

Регламентга асосан, ариза берувчи давлат хизматини олиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келган ҳолда мурожаат этади ҳамда марказ ходими томонидан электрон сўровнома тўлдирилади.

Сўровномага қуйидагилар илова қилинади:

  • ариза берувчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси;
  • хорижий давлат – хорижий расмий ҳужжатларни легаллаштириш талабини бекор қилувчи Конвенциянинг (Гаага, 1961 йил 5 октябрь) қатнашчиси ҳудудида фойдаланиладиган расмий ҳужжат.
  • Давлат хизматини кўрсатиш учун энг кам ойлик иш ҳақининг 20 фоизи (40 546 сўм) миқдорида йиғим ундирилади.

Сўровнома тўлдирилганидан сўнг 10 дақиқада Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларига электрон шаклда юборилади.

Сўровнома тушганидан сўнг ваколатли орган 5 иш кунида апостиль қўйиш тўғрисида қарор қабул қилади.

Янгиликлар лентаси
0