Ҳодисалар

Тошкентда ИИББ ходими шафқатсиз калтакланди

© uznews.uzШеврон сотрудника Министерства внутренних дел Узбекистана
Шеврон сотрудника Министерства внутренних дел Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
ИИБ ходимини калтакларган фуқаролар 5 йилдан 8 йилгача қамалиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 17фев – Sputnik. Тошкентда кафеда ИИББ ходимини шафқатсиз калтаклаган тўрт нафар фуқаро қўлга олинди, деб хабар қилмоқда Uznews нашри.

Ҳуқуқни сақлаш органларидан олинган хабарга кўра, 15 феврал куни соат 20:30 атрофида  “Каримбек” ошхонасида 32, 32, 33 ва 39 ёшли 4 нафар фуқаролар маст ҳолатда ИИБ ходимини шафқатсизларча калтаклашган.

Антитеррористические учения спецназа УФСБ и УМВД России - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Москвада ФСБ подполковники калтакланди

Бунинг оқибатида 37 ёшли ИИБ ходими  бош мия оғир лат ейиши, чакка томон гематомаси, бош чаноғининг орқа суяги синиши диагнози билан Республика Тезкор тиббиёт марказига ётқизилган.

Ушбу иш юзасидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 104 моддаси 2 бўлими 2 қисми асосида (оғир жароҳат етказиш, безорилик) банди бўйича жиноий иш қўзғатилган. ЖКнинг ушбу моддасига кўра, айбланувчиларга 5 йилдан 8 йилгача қамоқ жазоси берилиши мумкин.

Сўнгги вақтларда ОАВда ИИБ ёки ЙПХ ходимларига бўлаётган ҳужумлар ҳақида хабарлар тез-тез пайдо бўлаётганини афсус билан қайд этиш лозим. Умид қиламизки тергов жараёнида ушбу ҳолатлар синчиков текширилиб айбдорлар қонун олдида жавоб беради. 

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала