“Резина” тухум сотиш бошландими – қирғизистонлик экспертнинг жавоби

© Sputnik / Евгений Биятов / Медиабанкка ўтишЯйцо
Яйцо - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қирғизистон фуқароси тухум сариғи “резина” эканлигига эътибор қаратади.

ТОШКЕНТ, 18 фев – Sputnik. Қирғизистон Ўш шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро бозорда қандай тухум сотиб олганлигини намойиш қилди.

Қирғизистон фуқароси пишгандан кейин тухум сариғи "резина" эканлигига эътибор қаратади.

“Тухум сариғи ўрнига бу ерда резина. Энди Ўшда Хитой тухуми пайдо бўлди. Бу тухумга қаранг. Эҳтиёт бўлинг”, - деб огоҳлантиради киши.

Қирғизистон Реклама ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бошқармаси бошлиғи Назина Аликулов бу ҳолат юзасидан изоҳ берди.

Унинг сўзларига кўра, маҳсулот сифатига шубҳа бўлса, Қирғизистон антимонополия бошқарув давлат агентлигига ариза билан мурожаат қилиш зарур.

“Кейин Санэпидемназоратга сўровнома юборамиз. Бу ташкилот маҳсулот сифатини текширади. Агар ҳақиқатда бундай бўлса, “Қирғизстандарт” бу маҳсулот сифат стандартини қандай олганлигини ўрганиб чиқади. Божхона хизмати эса маҳсулот қандай импорт қилингани ва сотувга тушганлигини текширади”, - деди Аликулова.

Амалдорнинг фикрига кўра, давлат органлари ОАВлар хабарларига эътибор қаратиши мумкин. Бироқ бу фэйк эмаслигига тўлиқ ишонч ҳосил қилиш керак.

Янгиликлар лентаси
0