Тошкент темир йўл вокзалларида бепул Wi-Fi хизмати ташкил этилди

© Sputnik / Рамиз БахтияровЗал ожидания вокзала Ташкент-Южный
Зал ожидания вокзала Ташкент-Южный - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Wi-Fi᾽дан бепул фойдаланиш белгиланган вақт ичида амал қилади, сўнг лозим бўлса тўлов тизимлари орқали керакли пул ўтказмалари орқали амалга оширилади.

ТОШКЕНТ, 18 фев - Sputnik. “Тошкент-Марказий” ва “Тошкент-Жанубий” темир йўл вокзалларида тезлиги 100 Мб/с бўлган бепул Интернет Wi-Fi хизмати ташкил этилди, деб хабар қилди “Ўзбекистон темир йўллари” матбуот хизмати.

Хабарда қайд этилишича, ушбу хизмат босқичма-босқич амалга оширилиб, келгусида Ўзбекистондаги барча вокзалларда жорий этилади.

Точки доступа Wi-Fi-интернета в публичных местах - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда Wi-Fi дан фойдаланиш нуқталари янада кўпаяди

Ушбу хизмат вокзал ҳудудида жойлашган ва ҳар қандай уяли алоқа операторининг абонентлари бўлган йўловчилар эркин фойдаланишлари мумкин. Темир йўл чиптаси бор хорижлик сайёҳлар учун эса, махсус ваучер ҳамда бепул Интернетга кириш имкони берилади.

Бундан ташқари, Тошкент темир йўл муҳандислари институтида ҳам мазкур Wi-Fi технологиясидан фойдаланиш имконияти мавжуд. Олийгоҳ талабалари ва профессор-ўқитувчилар учун 70 та Интернетга уланиш нуқтаси жорий этилган.

Айтиш жоизки, Wi-Fi᾽дан бепул фойдаланиш белгиланган вақт ичида амал қилади, сўнг лозим бўлса тўлов тизимлари орқали керакли пул ўтказмалари орқали амалга оширилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ  Ўзбекистон интернет тезлиги рейтингида ўтган йилга нисбатан мобил интернет бўйича 18 поғона, симли интернет бўйича эса 23 поғона пастга тушгани ҳақида хабар қилган эдик.

Янгиликлар лентаси
0