Кутубхона, мактаблар, истироҳат боғи: Ховос туманини қандай ўзгаришлар кутмоқда

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкату Мирзиёеву представлены важные для экономики Сырдарьинской области проекты
Шавкату Мирзиёеву представлены важные для экономики Сырдарьинской области проекты - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
“Ўзпахтасаноат” акциядорлик жамияти томонидан Сирдарё вилоятида 32 та тикувчилик мажмуалари ташкил этиш режалаштирилган.

ТОШКЕНТ, 19 фев - Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Сирдарё вилояти Ховос туманига ташриф буюриб, Ховос шаҳарчасининг бош режаси билан танишди.

Президент матбуот хизматининг маълум қилишича, М-39 автомобиль йўли бўйидаги 42 гектар ҳудудда комплекс қурилиш ишлари лойиҳалаштирилган. Унга мувофиқ, бу ерда маҳаллий ҳокимият ва бошқарув органлари бинолари, давлат хизматлари агентлиги, тижорат банклари, турар жойлар, мактаблар, истироҳат боғи, хотира майдони, кинотеатр, кутубхона, масжид, бозор, савдо ва маиший хизмат шохобчалари қурилади.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев 19 февраля прибыл в Сырдарьинский район Сырдарьинской области - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев Сирдарёга ташриф буюрди

“Йўл инфратузилмаси ривожлантирилиб, аҳоли ва транспортлар учун қулайликлар яратилади”, - дейилади хабарда.

Шунингдек, “Ўзпахтасаноат” акциядорлик жамияти томонидан Сирдарё вилоятида 32 та тикувчилик мажмуалари ташкил этиш режалаштирилган. Бу цехлар асосан кам таъминланган ва ногиронлиги бўлган хотин-қизларга мўлжалланган бўлиб, жами 4 минг 200 дан ортиқ иш ўрни яратилади. 

Янгиликлар лентаси
0