Мирзиёев Сирдарёга ташриф буюрди

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев 19 февраля прибыл в Сырдарьинский район Сырдарьинской области
Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев 19 февраля прибыл в Сырдарьинский район Сырдарьинской области - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Давлат раҳбари бу ерда “Сирдарё универсал ойна” корхонаси фаолияти, фармацевтика ва озиқ-овқат тармоқлари учун шиша идишлар ишлаб чиқариш жараёни билан танишмоқда.

ТОШКЕНТ, 19 фев - Sputnik. Шавкат Мирзиёев 19 февраль куни Сирдарё вилоятининг Сирдарё туманига ташриф буюрди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар қилди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев посетил Фаришский район Джизакской области - Sputnik Ўзбекистон
Бизнинг атом станциямиз бошқалардан ҳам яхши, сифатли ва хавфсиз бўлиши керак - президент

Давлат раҳбари бу ерда “Сирдарё универсал ойна” корхонаси фаолияти, фармацевтика ва озиқ-овқат тармоқлари учун шиша идишлар ишлаб чиқариш жараёни билан танишмоқда.

Хабарда қайд этилишича, ташриф давомида Ховос ва Мирзаобод туманлари, Янгиер ва Гулистон шаҳарларига бориш, саноат, қишлоқ хўжалиги, қурилиш соҳаларида амалга оширилган ишларни кўздан кечириш режалаштирилган.

Аввалроқ Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Жиззах вилояти Фориш туманига ташриф буюриб, атом электр станциясини қуриш учун муҳандислик тадқиқотлари олиб борилаётган майдонлардан бирини кўздан кечирган эди. Шунингдек, президент ташрифи доирасида Фориш туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, туризм салоҳияти ва лалми ерлардан самарали фойдаланишга қаратилган лойиҳалар тақдимоти ўтказилган эди.

Янгиликлар лентаси
0