Жамият

Ортиқхўжаев: Аҳоли розилигисиз ҳеч бир уй бузилмайди

© SputnikХоким Ташкента Джахонгир Артыкходжаев
Хоким Ташкента Джахонгир Артыкходжаев - Sputnik Ўзбекистон
Учрашувда мурожаат билан келган фуқаролар Тошкентдаги бунёдкорлик тадбирлари ва уйлар ҳолати бўйича ўз фикрларини билдиришди.

ТОШКЕНТ, 19 фев - Sputnik. Мирзо Улуғбек тумани ҳокимлигида Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ва Марказ-1 ҳамда Марказ-2 ҳудудларида истиқомат қилувчи аҳоли иштирокида очиқ мулоқот бўлиб ўтди, дея хабар қилди Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.

Благоустройство торговых точек, временных конструкций и магазинов в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Шаҳар ҳокимлиги: Тошкент ташқи кўринишини тартибга солиш вақти келди

Хабарда қайд этилишича, мулоқотда шаҳар ҳокими ушбу ҳудудлар аҳолиси орасида юзага келган саволларга аниқлик киритди. Дастлаб ҳоким аҳолининг ўз турар жойлари, туманларида олиб борилаётган қурилишлар ҳақидаги фикрлари билан танишди.

Учрашувда мурожаат билан келган фуқаролар Тошкентдаги бунёдкорлик тадбирлари ва уйлар ҳолати бўйича ўз фикрларини билдиришди. Тошкент шаҳар ҳокими пойтахтдаги бузилиши эҳтимоли бўлган ҳудудлардаги ишларни ташкил этиш бўйича ахборот берди.

Хусусан, бу борада тегишли ҳудудларда офислар ташкил этилиб, ҳар бир оиланинг бу борадаги фикрлари ўрганилиши маълум қилинди. Аҳолининг “бизнинг уйларимиз бузиладими?” деган саволига эса “Cизнинг розилигингизсиз бу иш амалга ошмайди”, дея таъкидлади Жаҳонгир Ортиқхўжаев.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала