Спорт

Шоҳжаҳон Эргашев Ўзбекистонда тантанали кутиб олинди

© НОК УзбекистанаШохжахона Эргашева торжественно встретили в аэропорту
Шохжахона Эргашева торжественно встретили в аэропорту - Sputnik Ўзбекистон
Шоҳжаҳон Эргашев профессионал рингда 16 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасини ўз фойдасига ҳал этган. 14 та жангда у рақибларини нокаутга учратган.

ТОШКЕНТ, 21 фев - Sputnik. Майкл Фоксни мағлуб этган Шоҳжаҳон Эргашев Ўзбекистонда тантанали кутиб олинди, деб хабар қилди Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси.

© НОК УзбекистанаШоҳжаҳон Эргашев Ўзбекистонда тантанали кутиб олинди.
Шоҳжаҳон Эргашев Ўзбекистонда тантанали кутиб олинди - Sputnik Ўзбекистон
Шоҳжаҳон Эргашев Ўзбекистонда тантанали кутиб олинди.

Шоҳжаҳон Эргашев Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Миллий олимпия қўмитаси мутасаддилари, Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси вакиллари, мухлислар ва оммавий воситалари ходимлари тантанали равишда кутиб олишди.

Эслатиб ўтамиз, 15 февраль куни (16 февраль тонгида) профессионал боксчи Шоҳжаҳон Эргашев АҚШда фаолиятидаги 16-жангни ўтказган эди. Мазкур баҳсда америкалик Майкл Фокс рақиблик қилган ва 10 раундлик жангда Шоҳжаҳон очколар ҳисобига ғалаба қозонган эди.

© НОК УзбекистанаШоҳжаҳон Эргашев Ўзбекистонда тантанали кутиб олинди.
Шоҳжаҳон Эргашев Ўзбекистонда тантанали кутиб олинди - Sputnik Ўзбекистон
Шоҳжаҳон Эргашев Ўзбекистонда тантанали кутиб олинди.

Шоҳжаҳон навбатдаги жангини катта эҳтимол билан шу йилнинг 13 апрель куни ўтказади. Бироқ, бу ҳақида ҳали расман эълон қилинмаган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала