“Соатига 150 минг сўм” – “Орият” тадбирида қўлга олинган 187 та енгилтак аёл иқрорликлари

© Foto : pixabay.comЖенские ноги
Женские ноги - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қўлга олинган енгил табиат аёллардан бири бу ишни охири ўлимлигини, ўлганида ташламаса, ундан олдин ташлолмаслиги қайд этди.

ТОШКЕНТ, 21 фев – Sputnik. Тошкент шаҳри патрул пост хизмати шахсий таркиби ҳамда одам савдоси билан ноқонуний миграцияга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан 4 февралдан 15 февралга қадар “Орият” тадбирлари ўтказилди.  Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ мультмедиа маркази “Вазият” видео лавҳасини тайёрлади.

Девушка на дороге - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда бедарак йўқолган қиз фоҳишалар орасидан топилди

Тадбир давомида 187 нафар енгил ҳаёт тарзини ўзига касб этган олган аёллар қўлга олинди.

Енгил ҳаёт тарзини ўзларига касб қилиб олган аёллар пул топишнинг осон йўлини танлашган. Улар  ҳалол меҳнат ортидан келадиган маблағ моддий эҳтиёжларига етмаслигини иддао қилишди.

Хабарда улар илгари ишлаб пул топишганликлари ва топган пуллари яхши яшашга етмаганини маълум қилишди. Баъзилари эса фоҳишалик қилиб осон пул топаман, пулга қизиқиб, шу йўлга кирганликларини келтириб ўтишди. Қўлга олинган енгил табиат аёллардан бири бу ишни охири ўлимлигини, ўлганида ташламаса, ундан олдин ташлолмаслиги қайд этди.

Лавҳада таъкидланишича, ушбу аёлларнинг аксарияти олдин ҳам шу иш билан шуғуллангани учун маъмурий жавобгарликка тортилган.

Инспектор по делам женщин ОВД Юнусобадского района Ташкента Максуда Худжаназарова - Sputnik Ўзбекистон
У фоҳишалар ва ёлғиз аёлларни қутқаради: тошкентлик аёл-милиционер билан учрашув

Қайд этилишича, ўтказилган тадбирлар давомида ички ишлар бўлимларига келтирилган фоҳишаликда гумондор аёллар шахсига аниқлик киритилиб, улар тиббий текширувлардан ўтказилади. Бу аёлларга ишга жойлашиш, турар-жой масаласи, шунингдек, қариндошлари билан юзага келган тушунмовчиликлар юзасидан яраштириш бўйича ёрдам кўрсатилади.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йил бошида  Ўзбекистон президент томонидан айрим қонун ҳужжатларига жамоат тартибини таъминлаш механизмларини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун  имзоланди. Қонун билан киритилган ўзгартиришларга асосан фоҳишалик учун жарима миқдори оширилди, бу иш билан шуғулланиш энг кам ойлик иш ҳақининг уч бараваридан етти бараваригача жарима солинишига олиб келади (илгари энг кам ойлик иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача).

ИИББ Ўзбекистон эркакларини фоҳишалар хизматидан фойдаланмасликка чақирди

Шунингдек, ушбу ҳуқуқбузарлик бир йил давомида такрор содир этилган бўлса энг кам иш ҳақининг етти бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади (илгари энг кам ойлик иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача жарима).

Янгиликлар лентаси
0