Ҳодисалар

Яширин цехда 17 тоннадан ортиқ нефть маҳсулотлари сақланаётгани аниқланди

© Sputnik / Владимир ФедоренкоМужчина держит наручники
Мужчина держит наручники - Sputnik Ўзбекистон
Яширин цехда мавжуд бўлган 16 турдаги, жами умумий қиймати 35 млн. 893 минг сўмлик товар-моддий бойликлар ашёвий далил сифатида вақтинча олиб қўйилди.

ТОШКЕНТ, 21 фев - Sputnik. Хоразм вилояти Хонқа туманининг “Олажа” қишлоғи “Ойдин Ҳаёт” маҳалласидаги яширин цехда 17 тоннадан ортиқ нефть маҳсулотлари сақланаётгани аниқланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Солиқ қўмитаси матбуот хизмати хабар қилди.

Нафталанская нефть - Sputnik Ўзбекистон
Ҳодисалар
Андижондаги уйлардан бирида яширин “нефт заводи” топилди

Ушбу махфий цех холислар иштирокида кўздан кечирилганида, «Янги турмуш» маҳалласида яшовчи Ҳ.Б. бу ерда битум маҳсулотини ишлаб чиқараётгани, бироқ цехга тегишли ҳеч қандай ҳужжатлар йўқлигини маълум қилди.

Қайд этилишича, нонуний тартибда далолатнома тузилиб, холислар иштирокида яширин цехда мавжуд бўлган 16 турдаги, жами умумий қиймати 35 млн. 893 минг сўмлик товар-моддий бойликлар ашёвий далил сифатида вақтинча олиб қўйилди.

Хабарда ушбу ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар тегишлилиги бўйича Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Хонқа тумани бўлимига юборилгани маълум қилинган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала