Ўзбекистонда иккита шер боласини 6 минг $га пулламоқчи бўлишди

© Sputnik / Павел Лисицын / Медиабанкка ўтишВ Екатеринбургском зоопарке родились пятеро африканских львят
В Екатеринбургском зоопарке родились пятеро африканских львят - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Жиноятчилар экзотик ҳайвонлар савдосидан олти минг доллар ишламоқчи бўлишган

ТОШКЕНТ, 23 фев – Sputnik. Тошкентнинг Шайҳонтоҳур туманида иккита шер боласини сотишга ҳаракат қилган тўрт нафар контрабандачилар қўлга олинди. Бу ҳақда ўзбек ОАВлари Давлат божхона қўмитасига таянган ҳолда хабар бермоқда.

Йиртқич жониворлар Spark ва Lacetti машиналари багажларида бўлган.

Контрабанда ва божхона қонунчилигини бузилишига қарши кураш бошқармаси маълумотига кўра, фирибгарлар пулни олаётган вақтда қўлга олинган. Эркаклар ёввойи ҳайвонлар савдосидан олти минг доллар ишламоқчи бўлганлар.

Айни вақтда ҳуқуқ-тартибот органлари текширув ишларини ўтказишмоқда.

Янгиликлар лентаси
0