Дунёда

Калашников аниқ нишонга олувчи камикадзе-дрон яратди

© Sputnik / Александр Мельников / Фотобанкка ўтишМеждународная выставка вооружений IDEX-2019
Международная выставка вооружений IDEX-2019 - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram

ТОШКЕНТ, 24 фев – Sputnik. “Калашников” концерни томонидан яратилган янги камикадзе-дрони қуролланишда революцияга олиб келиши мумкин, деб ёзади The Washington Post нашри.

Каалашников томонидан бир вақтлар яратилган афсонавий АК-47 автомати дунёни ўзгаритириб юборган эди. Энди бўлса Калашников мукарраб технологияларни соддалаштириб, ўта аниқ зарба берувчи ва бир вақтнинг ўзида ўта арзон ва оддий дрон яратди”, - деб ёзади Вашингтон пост.

Беспилотный летательный аппарат - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Ўзбекистонда учувчисиз учар қурилмалар ишлаб чиқарувчи корхона ташкил этилади

Америкалик журналистлар “Калашников” концерни томонидан ишлаб чиқарилган ушбу “КУБ-БЛА” (KUB-UAV) дрони билан Абу Дабида бўлиб ўтган қурол-яроғ кўргазмасида танишишга муваффақ бўлишган.   

Концерн сайтида хабар қилинишига кўра “КУБ-БЛА” – бу бу кичик ва арзон “ракета” вазфасини ўташи мумкин. У 3 килограмгача бўлган портловчи моддаларни 60 км масофага “етказиб бериши” мумкин. Нишон координаталарга мувофиқ ёки спутник фотосуратига асосан белгиланиши мумкин.

Камкадзе дронни учириш ва бошқариш жуда оддий. У 5 км баландликда ёки ер юзига яқин учиши мумкин. Максимал тезлиги соатига 130 км. Калашников концерни хабарига кўра “КУБ-БЛА” номли ушбу дрон айни дамда барча синовлардан ўтган.

Янгиликлар лентаси
0