Малайзия муфтийси Ўзбекистоннинг зиёрат туризми бўйича элчисига айланди

© МИД УзбекистанаМуфтий малазийского штата Перлис Мохд Асри Бин Зайнул Абидин назначен послом зиёрат-туризма Узбекистана
Муфтий малазийского штата Перлис Мохд Асри Бин Зайнул Абидин назначен послом зиёрат-туризма Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Элчи Facebook᾽да 1,1 миллиондан ортиқ обуначиларга эга ва ижтимоий тармоқларда фаол равишда сайёҳларни Ўзбекистонга ташриф буюришга ундамоқда.

ТОШКЕНТ, 25 фев - Sputnik. Ўзбекистоннинг Куала-Лумпурдаги элчихонаси ташаббуси билан Малайзиянинг Перлис штати муфтийси Моҳд Асри бин Зайнул Абидин Ўзбекистоннинг фахрий зиёрат туризм элчиси этиб тайинланди, деб хабар қилди Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати.

Туристы-паломники из  Малайзии и Индонезии в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон малайзияликлар учун зиёрат турларини ишлаб чиқмоқда

2019 йил 21−23 февраль кунлари Бухорода ўтказилган Биринчи халқаро зиёрат туризми бўйича форумда Ўзбекистон тарихида биринчи марта унга элчилик сертификати тақдим этилди.

Фахрий элчи ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонни сайёҳлар учун жозибали йўналиш сифатида фаол равишда тарғиб этмоқда, шунингдек, Ўзбекистонга ташриф буюрадиган сайёҳлик гуруҳларига малайзиялик ислом олимларни доимий равишда жалб қилиш бўйича иш олиб бормоқда.

Янгиликлар лентаси
0