Машина капотида дўстини “сайр қилдирган” қизга чора кўрилди - видео

© ГУВД ТашкентаКатания на капоте в Ташкенте
Катания на капоте в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Spark ҳайдовчиси 20 ёшли Лаура Ш. дўсти Николай П.ни автомобиль капотида “сайр қилдирган”.

ТОШКЕНТ, 25 фев – Sputnik. Интернетда ҳайдовчи йўлнинг ҳаракат қисмида Spark автомобилининг капотида одам билан ҳаракатлангани тасвирланган видео тарқалди.

Тошкент шаҳар ИИББ видеодаги одамларнинг кимлигини аниқлади.

Хабарда айтилишича, воқеа жорий йил 23 февраль куни Нукус кўчасида юз берган.

Автомобиль капотидаги одам қиз бола эмас, ўғил бола бўлган. Spark ҳайдовчиси 20 ёшли Лаура Ш. дўсти Николай П.ни автомобиль капотида “сайр қилдирган”.

Улар бу ҳаракати билан ўзларининг ҳаётини хавфга қўйган ва йўл ҳаракатининг бошқа иштирокчилари учун ноқулай вазиятни юзага келтирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Лаура Ш.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 128-моддаси (ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини пиёдалар йўлкаларидан юргизиши, йўл белгилари ва йўл ҳаракатининг бошқа қоидалари талабларига риоя этмаслиги), Николай П.га нисбатан 138-моддаси (пиёдалар ва йўл ҳаракати бошқа иштирокчиларининг йўл ҳаракати қоидаларини бузиши) билан баённома тузилган.

Янгиликлар лентаси
0