Ургутда тузлама маҳсулотларини истеъмол қилган 16 яшар ўсмир вафот этди

© Sputnik / Максим Блинов / Медиабанкка ўтишКонсервированные овощи на одном из стендов российского производителя на международной выставке продуктов питания "Продэкспо-2015".
Консервированные овощи на одном из стендов российского производителя на международной выставке продуктов питания Продэкспо-2015. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Самарқанд вилоятининг Ургут туманида бир оила аъзолари уй шароитида тайёрланган помидор ва бодринг маҳсулотларидан тайёрланган салатни истеъмол қилиб, оилавий заҳарланди.

ТОШКЕНТ, 25 фев – Sputnik. Самарқанд вилоятининг Ургут туманида уй шароитида тайёрланган помидор ва бодринг маҳсулотларидан тайёрланган салатдан заҳарланиш оқибатида 16 яшар ўсмир вафот этди.

Консервированные помидоры - Sputnik Ўзбекистон
Жиззахда саккиз киши тузламадан заҳарланди

Ўзбекистон ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг маълум қилишича, 2019 йил 23 февраль куни Самарқанд вилоятининг Ургут туманида яшовчи аёл уйида кечки овқат вақтида, оила аъзолари билан биргаликда уй шароитида тайёрланган помидор ва бодринг маҳсулотларидан тайёрланган салатни истеъмол қилиб, оилавий заҳарланганлар.

“Натижада улар касалхонага ётқизилиб, кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай 16 ёшли набираси Д.Д. вафот этган”, - дейилади хабарда.

Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жиззах вилоятининг Ш.Рашидов туманида уй шароитида тайёрланган помидор маҳсулотини (тузлама) истеъмол қилиш оқибатида 8 киши заҳарланган эди.

Янгиликлар лентаси
0