Қашқадарёда “Isuzu” юк автомашинасидаги шакар селитра бўлиб чиқди

© Sputnik / Виталий Аньков / Медиабанкка ўтишПогрузка сахара
Погрузка сахара - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказишди.

ТОШКЕНТ, 25 фев - Sputnik. Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида минерал ўғитларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди, деб хабар қилди Ўзбекистон Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати.

В Екатеринбургском зоопарке родились пятеро африканских львят - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда иккита шер боласини 6 минг $га пулламоқчи бўлишди

Хабарда қайд этилишича, “Қарши-Ғузор” йўналишида ҳаракатланаётган фуқаро Ж.Н. бошқарувидаги “ISUZU” русумли юк автомашинаси холислар иштирокида кўздан кечирилганда, автомашина юкхонасида тегишли ҳужжатлари бўлмаган оғирлиги 10,2 тонна аммиакли селитра минерал ўғити ноқонуний равишда олиб кетилаётганлиги аниқланади.

Шундан сўнг, Чироқчи туманида ўтказилган тадбир давомида “Чироқчи-Самарқанд” йўналишида ҳаракатланаётган фуқаро Ғ.О. бошқарувидаги юк автомашинасида 7,5 тонна аммиакли селитра минерал ўғити ноқонуний равишда олиб кетилаётганлиги фош этилди.

Шунингдек, фуқаро Э.А бошқарувидаги “Исузу” юк автомашинасини белгиланган тартибда текшириш жараёнида ушбу шахс 50 килограммли қопларда шакар олиб кетаётганлигини маълум қилди. Бироқ, божхоначилар умумий қиймати 10,5 миллион сўмлик 7,5 тонна “сульфат аммония” минерал ўғитларини ашёвий далил сифатида олишди.

Ҳозирда юқорида келтирилган ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0