Андижонда иситиш қозони портлаши оқибатида 18 нафар ўқувчи жароҳатланди

© Sputnik / Варвара ГертьеВ больнице
В больнице - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Фавқулодда ҳолат оқибатида 18 нафар ўқувчилар турли даражада енгил жароҳат олдилар.

ТОШКЕНТ, 26 фев – Sputnik. 26 феврал куни соат 10:26 да Андижон шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиникаси ҳудудидаги “Иссиқлик манбаи” АЖга қарашли иситиш қозонининг портлаши юз берди, деб хабар қилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Пожарная машина на месте возгорания. Иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон
Ургутда аянчли ҳодиса: ёнғин оқибатида беш киши ҳалок бўлди

Хабарда келтирилишича, фавқулодда ҳолат оқибатида поликлиникада тиббий кўрикдан ўтаётган шаҳардаги 4-умумтаълим мактабининг 18 нафар 9-г-синф ўқувчилари турли даражада енгил жароҳат олиб, Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази вилоят филиали травматология қабулхонасига олиб келинган.

Улар зудлик билан зарур текширувлардан ўтказилиб, шифокорлар томонидан шошилинч тиббий ёрдам кўрсатилди. 18 нафар бемор кузатув остида бўлиб турибди. Олиб келинганлардан 4 нафари ҳолати текширилиб, нейрореанимация бўлимига ётқизилди, жумладан, 2 нафар беморда зудлик билан жарроҳлик амалиёти ўтказилди. 10 нафар қўшимча мурожаат қилганларга амбулатор-психологик ёрдам кўрсатилиб, уйига жавоб берилди.

Жабрланганларга тиббий ёрдам кўрсатиш, зарур дори-дармонларни етказиб бериш бўйича барча чоралар кўрилган.

Вазият Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан назоратга олинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд вилояти Ургут тумани "Дўстлик" маҳалласи Янгиариқ кўчасида содир бўлган ёнғин оқибатида беш кишининг куйган ҳолдаги жасадлари топилгани ҳақида хабар қилган эдик.

Янгиликлар лентаси
0