Одамларнинг боши сўроқсиз чопилган: Афғонистон можахедлар чангалида

Oбуна бўлиш
"Афғон.Оnline" мобил сериали Афғонистонда 1978 йилдан 2001 йилгача содир бўлган реал ҳодисалар асосида ишланган. Картер ва Рейган, Брежнев ва Горбачев, Тараки, Амин, Нажибулла ва бошқа кўплаб тарихий шахслар ижтимоий тармоқларда ёзишадилар, ўз профилларини янгилайдилар, тадбирлар уюштирадилар, видео ва фотолар билан бўлишадилар.

Совет қўшинлари Афғонистондан тўлиқ чиқарилгач, ҳукумат кучлари АҚШ ва қатор бошқа давлатлар томонидан молиялаштириладиган можахедлар билан курашишда давом этар эди. Республикадаги ҳукумат фақатгина СССР томонидан бериладиган молиявий ёрдамга таяниб қолганди. Аммо 1992 йилнинг январидан бошлаб Россия жанговар техника ва қурол-аслаҳалар етказиб беришни тўхтатди: давлат саноатнинг тўхтаб қолиши, нарх ошиши ва ишсизликдан азият чекарди.

Руслан Аушев - Sputnik Ўзбекистон
Руслан Аушев Ўзбекистоннинг янги нафаси ва Афғонистондаги уруш ҳақида - эксклюзив

1991 йил Совет Иттифоқи барҳам топгач, Афғонистон ҳукуматининг ҳокимият тепасида ушланиб қолиши иложи қолмади. Унинг назоратида атиги 10 фоиз ҳудуд қолган эди. Жангарилар пойтахт - Қобулга яқинлашиб қолишганди. Армия исёнчиларга қарши курашишдан бош тортар, президент Муҳаммад Нажибулланинг тарафдорлари эса ё можахедлар томонига ўтиб кетар, ёки давлатни тарк этарди. Тез орада Нажибулланинг ўзи ҳам истеъфога чиқади.

Афғонистон турли давлатлар, хусусан, АҚШ, БАА, Покистон ва Хитой манфаатлари тўқнашган жойга айланди. Бу давлатлар ўз манфаатларини илгари суриш учун ўзларига тобе гуруҳларни ташкил этдилар, - оқибатда миллатчилик асосида ўзаро уруш кучайди. Пойтахт учун Аҳмад Шоҳ Маъсуд, Абдул-Рашид Дўстим ва Гулбеддин Хикматёр қўшинлари курашар эди.

Қобул забт этилгач, дипломатларга, айниқса Россия дипломатларига тўғридан-тўғри таҳдидлар пайдо бўлди. Элчихона ходимлари бомбапаноҳгоҳларда яшашга мажбур эди. Москва дипломатларни эвакуация қилишга қарор қилди ва Афғонистонга учта оғир Ил-76 ҳарбий-транспорт самоётларини юборди. Эвакуацияни амалга ошириш учун Россия ҳукумати Қобулни қўлга олган можахедлар билан музокараларни бошладилар. Масуд ва Дўстум самолётларга ҳужум қилмасликка рози бўлишди, аммо Хикматёр музокаралардан бош тортди, у қирғин уюштиришни истарди.

Дети катаются на качелях в Кабуле, Афганистан - Sputnik Ўзбекистон
Ўйинчоқ ва ширинликсиз ўтаётган болалик: афғонистон ҳаётидан

Эвакуация 1992 йилнинг 28 августида бошланди. Россия дипломатлари ортилган бортда Ҳиндистон, Индонезия, Хитой ва Монголия элчихоаналари ходимлари ҳам кетишни хоҳладилар. Биринчи гуруҳ Қобул аэропортини эсон-омон тарк этди. Иккинчи гуруҳ самолётга чиқиши билан, уни тоғ томондан ўққа тутишни бошлашди, аммо самолёт самога кўтарилишга улгурди.

Учинчи борт йўқ қилинди, тирик қолган дипломатлар аэропорт ертўласига яшириндилар. Улар Дўстум билан келишдилар, ва у эртаси куни эрталаб учта кичик Ан-26 самолётларини ажратди, бу самолётлар Мозори-Шарифга - Афғонистоннинг катталиги бўйича иккинчи шаҳарига йўл олди. Шундан сўнг дипломатхона ишчилари мамлакатдан чиқиб кетишга муваффақ бўлганлар.

Аслида қандай бўлган?

1970 йиллар охирида АҚШ ёрдамида Афғонистоннинг қўшнилари мамлакатни таъсир зоналарига бўлиб олишган эди. Америкаликлар афғон исёнчиларини қурол ва пуллар билан қўллаб-қувватларди.

Президент Республики Афганистан, генеральный секретарь Народно-демократической партии Афганистана Мохаммад Наджибулла (в центре) с жителями Кабула. - Sputnik Ўзбекистон
Ельцин хоинлик қилмаганида, Афғонистонда вазият бошқача бўларди - эксперт

Афғон ҳукумати бир неча маротаба СССРга ёрдам сўраб мурожаат қилган ва 1979 йилда Москва дўстона мамлакат ҳудудига ўз қўшинларини киритишга қарор қилган. Совет қўшинларининг Афғонистондаги тўққиз йиллик бўлиб туриши Қобулда ҳукуматни кучайтиришга ва мамлакат иқтисодини кўтаришга ёрдам берган. Мамлакат энди ўз муаммоларини ўзи ҳал эта оларди. Совет қўшинлари Женева келишуви асосида 1989 йилнинг февралида ватанга қайтдилар.

Аммо Афғонистонда уруш тугамади. АҚШ ва айрим араб мамлакатлари Покистондаги жангарилар лагерларини молиялаштиришда давом этарди. Мамлакат ҳукуматини дала командирлари ағдарган, аммо улар ҳам шундан кейин "Толибон" террорчилик ҳаракатидан мағлубиятга учраган эди. Шу тариқа Афғонистонга АҚШ ва унинг иттифоқдошлари кириб келишди, аммо уларнинг шу мамлакатдаги 17 йиллик "фаолиятлари" ҳеч қандай ижобий натижа бермади - Афғонистон алғов-далғовлик комига чўмди.

Янгиликлар лентаси
0