ЎФА Самвел Бабаяннинг қайтиши бўйича расмий изоҳ берди

© Федерация футбола УзбекистанаГлавный тренер сборной Узбекистана по футболу Самвел Бабаян
Главный тренер сборной Узбекистана по футболу Самвел Бабаян - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
“Бунёдкор” футбол клуби Самвел Бабаянга шахсий кафил бўлиш ташаббусини билдирган.

ТОШКЕНТ, 27 фев - Sputnik. Ўзбекистонлик мутахассис Самвел Бабаяннинг Тошкентнинг “Локомотив” футбол клубида иш бошлаши юзасидан Ўзбекистон футбол ассоциацияси баёнот берди.

Тренер национальной сборной Узбекистана Самвел Бабаян - Sputnik Ўзбекистон
ЎФА томонидан умрбод четлатилган Бабаян “Локомотив” клубида янги лавозимга тайинланди

Қайд этилишича, ЎФА Ижроқўмига  “Бунёдкор” футбол клуби номидан билдирги тақдим этилиб, Бабаяндан дисквалификацияни олиб ташлаш сўралган.

“Бунёдкор” футбол клуби ўз билдиргисида Самвел Бабаянга шахсий кафил бўлиш ташаббусини билдирган ва унга қўлланилган интизомий чорани енгиллаштиришни сўраган.

“ЎФА Ижроқўми аъзолари мазкур хатни бир овоздан ёқлади. Шу тариқа Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан очилган иш 2018 йилнинг 1 февраль куни ёпилди ҳамда Самвел Бабаяннинг дисквалификацияси бекор қилинди”,  -дейилади хабарда. 

Таъкидланишича, ЎФА бундан буён Самвел Бабаян Ўзбекистоннинг ҳеч қайси терма жамоасида фаолият юритишига йўл қўймайди. Қўшимчасига, кейинги фаолиятини Самвел Бабаянсиз тасаввур қила олмаган “Локомотив” футбол клубининг қарорига ҳам қаршилик кўрсатмайди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ЎФА томонидан умрбод четлатилган Самвел Бабаян Тошкентнинг “Локомотив” профессионал футбол клуби президенти Мансур Раджаповга маслаҳатчи этиб тайинлангани ҳақида хабар қилган эдик.

Янгиликлар лентаси
0