Қирғизистон янги хавфли ўйин билан курашмоқда - Тошкентда ҳамма огоҳлантирилади

© Sputnik/Табылды КадырбековВ Бишкеке борются с новой опасной игрой для подростков - Ташкент встревожен
В Бишкеке борются с новой опасной игрой для подростков - Ташкент встревожен - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Охирги вақтларда ўсмирлар йўқолиши ҳолатлари кўпайди. Айримлар бир икки кундан сўнг топилмоқда.

ТОШКЕНТ, 27 фев – Sputnik. Бишкек мактабларида ота-оналар ўсмирлар учун интернетда тарқалаётган янги ўйин ҳақида огоҳлантирилмоқда. Sputnik Қирғизистон хабарига асосан.

Вареное яйцо - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон Қирғизистонга "резина" тухум етказиб берилгани ҳақидаги хабарни рад этди

Янги ўйин “48 соатга йўқолиб қол” (Исчезни на 48 часов) деб номланади.

Унинг қоидасига кўра, иштирокчи ўз телефонини ўчириб, ота-оналар қидирувга бериши учун икки кунга йўқолиб қолиши керак.

Интернетда ёки ОАВларда иштирокчи йўқолиши ҳақида хабар пайдо бўлса унга балл берилади.

Бишкек мэрияси таълим бошқармаси бошлиғи Сауле Мейрманованинг сўзларига кўра, бутун шаҳар бўйлаб болалар ва ота-оналар хавфли ўйин ҳақида огоҳлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

“Ота-оналар фарзандларига кўпроқ эътибор беришлари керак. Улар билан суҳбатлашиб, мобил телефонларни текширишлари зарур. Бу ўйин “Кўк кит” ўйинини эслатади. Биз Бишкекнинг барча мактабларда йиғилишлар ўтказилиб, ота-оналар огоҳлантирилди”, - деди Мейрманова.

Ушбу ўйин тарқалиши ҳақида маълумотни Бишкек шаҳар ички ишлар бош бошқармасида ҳам тасдиқлашди.

Сўнгги вақтларда ўсмирлар йўқолиши ҳолатлари кўпайди. Айримлар бир икки кундан сўнг топилмоқда.

Тошкент ИИББ матбуот хизмати пойтахтда бундай ҳолатлар қайд этилмагани маълум қилди. Бироқ Қирғизистон тажрибасидан келиб чиққан ҳолда ИИББ ходимлари ота-оналарни огоҳлантириб,тегишли профилактика чора-тадбирларни амалга ошириш режалаштирилди.

Янгиликлар лентаси
0