Дунёда

Америка махсус хизматлари Россияга киберҳужум уюштирди - ОАВ

Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Киберҳужум АҚШ конгрессига бўлган оралиқ сайловлар вақтида амалга оширилган.

ТОШКЕНТ, 27 фев — Sputnik. АҚШ Қуролли кучлари киберқўмондонлиги 2018 йилда Петербург "Интернет-тадқиқотлар агентлиги"га "ҳужум" операциясини амалга оширдди. Бу ҳақда РИА Новости The Washington Postга таяниб хабар қилмоқда.

Владимир Путин - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Путин журналистга: "Сизни қайси мамлакатдаги президентлик сайлови қизиқтирмоқда?"

Материалда айтилишича, киберҳужум АҚШ конгрессига бўлган оралиқ сайловлар давомида амалга оширилган.

"Улар агентликни интернетдан узиб қўйишди", - деб айтган нашр ходимларидан бири.

The Washington Post таъкидига кўра, бу Киберқўмондонликнинг Москвага қарши амалга оширилган шу каби биринчи операциясидир. Газета манбалари сўзларига кўра, киберҳужум "россияликларга сайловлар натижаларини шубҳа остига қўя оладиган дезинформация кампаниясини кенг олиб боришга ҳалал бериш учун амалга оширилган".

Пентагон амалга оширилган операцияни муваффақиятли деб баҳолаган, дея таъкидланади мақолада.

 

Янгиликлар лентаси
0