Дунёда

Мисрда фожиа: вокзалдаги ёнғин 28 кишининг умрига зомин бўлди – видео

© REUTERS / AMR ABDALLAH DALSHТрагедия в Каире: пожар на вокзале унес жизни людей
Трагедия в Каире: пожар на вокзале унес жизни людей - Sputnik Ўзбекистон
Поезд катта тезликда Қоҳира марказидаги Рамзис вокзали платформасига келиб урилган.

ТОШКЕНТ, 27 фев - Sputnik. Миср пойтахти Қоҳира шаҳри марказидаги Рамзис темир йўл станциясидаги ёнғин оқибатида 28 киши ҳалок бўлди ва 50 дан ортиқ киши жароҳатланди, Миср транспорт вазири Хишам Арафат эса истеъфога чиқарилди. Бу ҳақда РИА Новостига Миср Соғлиқни сақлаш вазирлигидаги манба хабар қилди.

“28 киши ҳалок бўлди ва 50 дан ортиқ киши жароҳатланди”, - дея маълум қилган агентликка манба.

Қайд этилишича, чоршанба куни поезд катта тезликда Қоҳира марказидаги Рамзис вокзали платформасига келиб урилган. Тўқнашиш оқибатидан ёқилғи бак ёниб, портлаб кетган. Сўнгра ёнғин платформа ва вагон бўйлаб тарқалган.

Ҳозирда ҳодиса жойида қутқарувчилар ва прокуратура иш олиб бормоқда. Миср бош вазири Мустафи Мадбули Рамзис вокзалига ташриф буюриб, қисқа вақт ичида ҳодиса гуноҳкорларинитопиб, жазолашга ваъда берди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала