Дунёда

Сербияда фуқаро вампирлар устидан полицияга шикоят қилди

© Sputnik / Кирилл КаллиниковПремьера шоу "The Illusionists"
Премьера шоу The Illusionists - Sputnik Ўзбекистон
Вампирлар ҳужум қилиш учун эмас, балки “суҳбатлашиш” учун келишган.

ТОШКЕНТ, 27 фев - Sputnik. Сербия шарқидаги Кладово шаҳрига яқин қишлоқда истиқомат қилувчи фуқаро вампирларнинг доимий тунгги ташрифларидан ҳимоя қилишларини сўраб, полицияга шикоят қилди. Бу ҳақда РИА Новости Бор шаҳрининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идорасидаги манбасига асосан хабар қилди.

Заключенный за решеткой - Sputnik Ўзбекистон
Ҳодисалар
Горилла либосида хонадонлар деразасидан пойлаб, қамоққа тушди

Хабарда таъкидланишича, ёши анчага борган эркак полицияга расмий ариза билан мурожаат этган. Ўз аризасида бир ойдан ортиқ вақт давомида ҳар кечаси унинг уйига вампирлар ташриф буюраётганини маълум қилган. Вампирлар ҳужум қилиш учун эмас, балки “суҳбатлашиш” учун келишган.

Агентлик манбасининг маълум қилишича, фуқаро унинг уйига тунгги соат бирдан иккигача вампирлар келаётгани, у билан кроватда тонггача суҳбатлашиб, ухлашларини маълум қилган.

Шунингдек, эркак полицияга ариза билан мурожаат қилгани учун вампирлар уни бошқа безовта қилмайди деб ҳисоблайди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала