Вазият кескинлашмоқда: Ҳиндистон Покистоннинг қирувчи самолётини уриб туширди

© Sputnik / Алексей ВитвицкийСамолёты F-16
Самолёты F-16 - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳиндистон Кашмир осмонида Покистоннинг қирувчи самолётини уриб туширганини маълум қилди.

ТОШКЕНТ, 27 фев - Sputnik. Ҳиндистон Кашмир осмонида Покистоннинг қирувчи самолётини уриб туширганини маълум қилди, дея хабар қилмоқда РИА Новости.

“Покистон авиацияси ўз вақтида аниқланди ва Ҳиндистон ҳарбий-ҳаво кучлари дарҳол жавоб қайтаришди”, - деди Ҳиндистон ТИВ расмий вакили Равиш Кумар.

У Ҳиндистон ўзининг МиГ-21 самолётини йўқотганини ва учувчи бедарак йўқолганини қўшимча қилди.

Boeing для Узбекистон хаво йуллари - Sputnik Ўзбекистон
Кашмирдаги вазият туфайли Тошкент-Амритсар йўналишида самолёт Ўзбекистонга қайтди

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Покистон армияси чоршанба куни эрталаб мамлакатнинг баҳсли минтақаси Кашмирда Ҳиндистоннинг иккита ҳарбий самолётини уриб туширгани ҳақида хабар қилинган эди. Покистон ТИВ Исломобод ўз-ўзини мудофаа қилишга қодирлигини намойиш этганини маълум қилган эди.

Нью-Деҳли ва Исломобод муносабатлари кескинлашган. Томонлар ўртасида сиёсий, тарихий ва ҳудудий, хусусан, Кашмир вилоятининг мақоми юзасидан келишмовчиликлар мавжуд.

Кашмир – баҳсли ҳудуд. У ерда мустақилликка эришиш ёки Покистонга қўшилиш тарафдори бўлганлар фаол ҳаракат қилишмоқда.

Нью-Деҳли Покистон ҳукуматини қуролли тарафдорларни қўллаб-қувватлашда айбламоқда, Исломобод эса айбдовни рад этмоқда.

Мамлакатлар ўртасидаги низо 14 февралдан сўнг янада кескинлашди. Худкуш террорчи Ҳиндистон ҳарбий полицияси колоннаси ёнида ўзини портлатиб юборди. Оқибатда 45 киши ҳалок бўлди. “Жайш-а-Муҳаммад” ислом гуруҳи ушбу ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммисига олди. 26 февраль куни Ҳиндистон ҳарбий-ҳаво кучлари Кашмирнинг Покистон қисмидаги “Жайш-а-Муҳаммад” гуруҳининг йирик машғулот лагерига зарбалар берди. Ҳаво ҳужуми оқибатида кўплаб жангарилар, уларга тегишли транспорт, қурол ва ўқ-дори йўқ қилинган. Ҳиндистон ташқи ишлар вазири биринчи ўринбосари Вижай Гокҳале бу зарба мутлақо зарур бўлгани, чунки гуруҳ Ҳиндистоннинг турли ҳудудларига худкушлар иштирокида ҳужумлар тайёрлаётганини маълум қилди.

Янгиликлар лентаси
0