Америка компанияси "Дори-Дармон" аптекалар тармоғини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилди

© Sputnik / Рамиль Ситдиков / Медиабанкка ўтишВитрина с лекарственными препаратами
Витрина с лекарственными препаратами - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
АҚШ компанияси 3 ойдан сўнг Ўзбекистондаги йирик дорихона тармоғини ишончли бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинди. Америкалик фармсаноат профессионаллари шу жумладан, республикада мутахассисларни ўқитишлари керак эди

ТОШКЕНТ, 28 фев - Sputnik. Дори-Дармон” АК кузатув кенгашининг тегишли қарори билан 2019 йилнинг 27 февралидан компания бошқаруви раиси раиси Азимов Равшан Рустамович ваколати муддатидан олдин тугатилган.

Кузатув кенгашининг мазкур қарори билан, шунингдек, Салиҳбоева Умида Саидовна "Дори-Дармон" АК бошқаруви раиси вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланган.

Шунингдек, илгари юборилган билдиришнома асосида Давлат активларини бошқариш маркази томонидан "Дори-Дармон" АК устав капиталидаги давлат улушини ишончли бошқарувга бериш тўғрисидаги битим бекор қилинган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг декабрь ойида United Investment Healthcare Group (АҚШ) компанияси шўъба тузилмаси билан ишончли бошқарув тўғрисидаги битим имзоланган эди.

Янгиликлар лентаси
0