Лола Каримова севимли нонушта рецепти билан ўртоқлашди

Oбуна бўлиш
“Соғлом нонушта кайфиятингизни кўтариши мумкин”, – деб ёзган Лола Каримова.

ТОШКЕНТ, 1 мар – Sputnik. Ўзбекистон биринчи президенти Ислом Каримовнинг кенжа қизи Лола Каримова-Тилляева Instagram саҳифасида севимли нонушта рецепти билан ўртоқлашди.

Лола Каримова - Sputnik Ўзбекистон
Лола Каримова бу асарни бир кечада ўқиб тугатган: ўзбек романи таржима қилинди

“Менинг нонушта пайтида севиб тановул қиладиган овқатим бу кечга увитилган сули ёрмаси, яъни овсянкадир. Бунинг учун хом сули ёрмасини, олма ва тозалланган кунгабоқар ёки қовоқ уруғи, турли ёнғоқлар, сариғ майиз, ва сут (бодом, соя ёки сули ёрмасидан тайёрланган сут) ва майдаланган долчин (корица) керак бўлади.  

Бир ярим стакан сули ёрмасига, тўртдан бир стакан писта, тўртдан бир стакан турли ёнғоқ мағизлари керак бўлади. Мен ўз рецептимда тозалланган қовоқ ва кунгабоқар уруғлари, табиий кешью, майдалаб тўғралган яримта катта олма, ва тўртдан бир стакан майиз ишлатаман.

Посмотреть эту публикацию в Instagram

Публикация от Lola Karimova-Tillyaeva (@lola_tillyaeva)

Биринчи қуруқ мевалар аралаштирилади, сўнг олма қўшилади ва аралаштирилгандан кейин чуқур идишга жойлаштирилиб устидан сут қуйилади; бутун аралашма сут билан қопланиши керак. Устидан корица сепсангиз ҳам бўлади.

Мен корицани яхши кўраман, у яллиғланишга қарши яхши восита бўлиб, антиоксидант ҳисобланади; қонда қанд даражасини нормаллаштиради, ва юрак фаолиятига фойдали. Мен тўртдан бир чой қошиқ корица қўшаман.

Бўтқани ёпиқ контейнерда кечқурун холодильникда қолдираман. Эрталаб эса нонуштам тайёр, ва бу вақтимни ҳам тежайди.

Ўзингизга керакли қисмини олиб, қолганини эртасига ҳам қолдиршингиз мумкун. Корица
қўшилган сули ёрмаси холодильникда бир ҳафтагача сақланиши мумкин.

Бу нонуштанинг сири шундаки кечга увитилган хом сули ёрмаси барча фойдали моддаларни ўзида сақлаб қолади ва ошқозондаги яхши бактерияларга озиқа бўлади. Бу бактериялар бахт гормони хисобланган серотонинни ишлаб чиқаради”, - деб ёзган Лола Каримова.

Янгиликлар лентаси
0