Аналитика

Юрий Стоянов ўзбек юмористлари ва цензура ҳақида

© Sputnik / Виталий Белоусов / Фотобанкка ўтишП/к, посвященная проекту "Кино на сцене"
П/к, посвященная проекту Кино на сцене - Sputnik Ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон чинакам юморнинг шамадан фарқи, умуман қизиқчилик соҳасини тартибга солиш мумкин-мумкин эмаслиги ҳақидаги саволлар билан россиялик актёр ва режиссёр Юрий Стояновга мурожаат қилди.

Россиялик актёр, режиссёр ва "Городок" (Шаҳарча маъносида, таҳр.) юмористик кўрсатуви яратувчиларидан бири Юрий Стоянов Sputnik нашрига берган интервьюсида кулгига олиб бўлмайдиган мавзулар борасида, чинакам юморнинг бемаза шамадан фарқи ҳақида ҳамда нима учун ўз-ўзини цензура қилиш цензурадан кўра даҳшатлироқ эканлиги ҳақида гапирди.

Миллион гуруҳи - Sputnik Ўзбекистон
Маданият
Шамани шама қилган "МИЛЛИОН"

"Ўзбекконцерт" давлат агентлиги эстрада оламида астойдил болалаб кетган "бемаза ва уятсиз ҳазилларга" қарши курашиш мақсадида республикада "Юмористлар клуби"ни ташкил этиш таклифи билан чиқмоқда. Ушбу ташаббус қизиқчи Ҳалима Ибрагимова ва "Браво" камеди-гуруҳи билан юз берган навбатдаги жанжалдан кейин илгари сурилган. Артистлар ижтимоий тармоқдаги уятсиз гаплари, давлат лицензияси талабларини бузганликлари ва дастур сценарийсидан четга чиққанликлари учун лицензиядан маҳрум этилган эдилар.

Sputnik Ўзбекистон чинакам юморнинг шамадан фарқи, умуман қизиқчилик соҳасини тартибга солиш мумкин-мумкин эмаслиги ҳақидаги саволлар билан россиялик актёр ва режиссёр Юрий Стояновга мурожаат қилди.

Артист суҳбат бошидаёқ ҳар бир алоҳида ҳолат бўйича мамлакатда мавжуд юридик ва ахлоқ нормаларини инобатга олган ҳолда қарор қабул қилиниши кераклигини айтиб ўтди.

Узбекская актриса и юмористка Халима Ибрагимова - Sputnik Ўзбекистон
Маданият
Ҳалима халқдан узр сўради, у ўз лицензиясини қайтаришга ҳаракат қилади

"Агар қонун бузилган бўлса, ҳар бир аниқ ҳолат бўйича ушбу жанрнинг барча вакиллари эмас, балки аниқ шахс жавоб бериши лозим. Ўзбеклар - доно ва сахий халқ, улкан тарихга эга, ўйлайманки, улар бу ҳолатни аввало қонун, ўзларининг маданияти ва энг яхши сифатларига таяниб ҳал этадилар", - деди Стоянов.

Актернинг фикрича, санъатнинг ҳар қандай турида, хусусан, юмор жанрида ҳам ҳар қандай таъқиқ деярли самара бермайди, чунки ҳажвия соҳаси ўз шахсий қонун-қоидаларига кўра ривожланади.

"Санъат - бу денгиз: унинг ўзи кемаларни чўктиради, тақдирига яшаш ёзилганларни - қирғоққа, кимларнидир - кимсасиз оролга улоқтиради. Унинг ўзи "мусор"ни қирғоққа чиқаради, ўз-ўзини тозалайди. Лекин бу денгиз жуда ифлосланиб кетган бўлса, қўшиламан, бу катта муаммо. Лекин буни қандайдир чекловлар билан тартибга солиш керак эмас. Бу ўз-ўзидан содир бўладиган ҳолат. Иқтидорсизлар - улоқтирилади, истеъдод соҳиблари қолади", - деб қайд этди артист.

Юмордаги шамалар ва ахлоқ қоидаларига тўғри келмайдиган тутуриқсиз гаплар ҳақида тўхталар экан, Стоянов, ҳар бир инсон қайси мамлакатда экан, қайси вақтда ва ниманинг устидан кулаётганини унутмаслиги лозимлигини таъкидлади. Шу боис, миллатнинг ўзига хослигини унутмаган ҳолда, анъаналарга риоя этилиши керак.

"Тутуриқсиз мутойиба ҳақида оддий формула мавжуд: агар ҳазилда қандайдир ахлоқсиз гап бўлиб, усиз ҳазил - ҳазил бўлмаса, демак бу юмор фақат лексикага таянган экан. Агар бу сўз жумлага қандайдир жозиба бериб турса, бу бошқа гап, албатта. Лекин глобал маънода замонавий юморнинг бош муаммоси - цензурасиз гапларда, деб билмайман. Тутуриқсиз ҳазил - бу зерикарли ва иқтидорсиз ҳазилдир. Дўкон заведуюшийлари, ёмон раҳбарлар, қайнона ва сантехник ҳақидаги ҳазиллар тутуриқсиз ҳазилга киради", - деди Стоянов.

Одилджон Абдукаххаров - председатель Узбекконцерта - Sputnik Ўзбекистон
Аналитика
Ўзбекистон санъаткорлари рўйхати 70% янгиланди - "Ўзбекконцерт" раҳбари

"Баъзан ўз-ўзини цензура қилиш - оддий цензурадан кўра даҳшатлироқ бўлиши мумкин. Мен ўзим ўзига нисбатан талабчан бўлган кишилар авлодига кираман. Ўз-ўзига нисбатан талабчанлик - сизни барбод қилади, чунки сиз ўзингизга ўзингиз таъқиқ қўясиз. Шу билан бирга, шу билан бирга, элементар, умуминсоний ва оддий қоидалар бор: касаллар, камбағаллар ва маҳбуслар устидан кулиш мумкин эмас. Хафа қилиш ва таҳқирлаш - бу бир хил нарсамас. Одамлар ўзлари хафа бўлишади, баъзан арзимаган сабаблар билан, таҳқирлаш эса - бу атай ўйлаб қилинган нарса. Аммо баъзан бу омилик туфайли, инсон етарлича таълим олмагани боис, кимнидир таҳқирлаганини тушунмаса, бундан ёмони йўқ", - дея тушунтиради актёр.

Стояновга кўра, савияси паст, таҳқирлаш маъносига эга санъат тури билан таъқиқлар эмас, балки тарбия ва маърифат орқали кураш олиб бориш лозим.

"Тарбия ва таълим - бир қарашда унчалик сермаҳсул ва тезкор натижани бермасада, лекин бу ушбу муаммони ҳал этишнинг асосий йўлидир", - дейди артист.

Стояновнинг фикрича, ҳукумат фикрига кўра, савияси паст ва тутуриқсиз юмор-гуруҳлари чиқишлари залларни тўлдираётган экан, уларни таъқиқлаш керак эмас, балки маданият ва санъатда бу ҳолатга қарши, зални тўлдирадиган бошқа чиқишларни яратиш лозим.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала