Дунёда

Улкан муз устида суратга тушмоқчи бўлган америкалик кампир денгизга оқиб кетди

© Sputnik / Валерий Мельников / Фотобанкка ўтишБелая медведица с медвежонком в районе архипелага Земля Франца Иосифа в Баренцевом море
Белая медведица с медвежонком в районе архипелага Земля Франца Иосифа в Баренцевом море - Sputnik Ўзбекистон
Аёл тахтни эслатувчи муз бўлагини кўриб қолиб, ўзини малика ҳис қилиш мақсадида, "тахт" устига чиқишни хоҳлаб қолди

ТОШКЕНТ, 2 мар — Sputnik. Американинг Техас штатидан бўлган аёлни у муз устида камера қаршисида суратга тушганидан кейин, зудлик билан қутқаришга тўғри келди

​Ҳодиса 77 яшар Жудит Стренгнинг Исландияга саёҳати вақтида юз берди. Аёл ўғли билан денгизнинг маржон ороллари билан ўралган қирғоқ қисмига яқин жойда сайр қилиб юрган эди.

Ҳодисалар
Россияда 13 ёшли қиз селфи оламан деб ўзини отиб қўйди

Жудитнинг сўзларига кўра, у ҳамиша ўзини қиролича ҳис қилишни хоҳлаган. Сайр давомида аёл кўриниши тахтни эслатувчи муз бўлагини кўриб қолган, дарҳол унинг устига чиқиб, ўғлидан ўзини суратга олиб қўйишни сўраган. Фотосессия вақтида муз бўлаги денгиз тўлқини остида қолган ва у Жудит билан бирга очиқ денгизга сузиб кетган.

Аёлни бахтли тасодиф туфайли ўша ердан ўтиб кетаётган нотаниш йўловчи қутқариб қолган. Кейинчалик эркакнинг кема капитани экани аниқланган. Капитан совуқдан "дир-дир" қалтираётган "фотомодель"ни сувдан чиқариб, қирғоққа қайтарган.

Жудитнинг ўғли онаси суратларини кенжа қизига юборган, қизалоқ кейинчалик бу суратларни ижтимоий тармоққа жойлаган. Набираси туфайли "қиролича" бувининг суратлари интернетда яшин тезлигида тарқалиб кетган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала