Дунёда

Қиролича Елизаветанинг "сиёҳранг қўли" одамларни ларзага солди

© Sputnik / Сергей Гунеев / Фотобанкка ўтишКоролева Великобритании Елизавета II, архивное фото
Королева Великобритании Елизавета II, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари Букингем саройидаги қабул чоғида олинган суратларни қизғин муҳокама қилишмоқда.

ТОШКЕНТ, 2 мар — Sputnik. Буюк Британия қироличаси Елизавета II қўлидаги улкан кўкариш қироллик фуқароларини қўрқитиб юборди, деб хабар қилмоқда The Daily Mirror таблоиди.

Елизавета ва малика Анна Букингем саройида Иордания қироли Абдулла II ва қиролича Ранияни, шунингдек, меросхўр шаҳзода Хусайнни қабул қилишган.

​​Интернет тармоғида тарқалиб кетган қабул чоғида олинган суратларда қироллик оиласи мухлислари монарх қўлида улкан кўк доғни кўрганлар.

Елизаветанинг "сиёҳранг қўли" британиялик фойдаланувчилар орасида қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди.

"Худойим... Ҳазрати олияларининг қўлларини яралашгандек кўринмоқда... Жароҳат тезда битиб кетади, деб умид қиламан", — деб ёзган юзерлардан бири Twitterда.

"Мазалари йўқ", — деган яна бири.

Таъкидланишича, қироличанинг қўли бирон бир касаллик оқибатида ғалати рангга кирган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала