Жамият

Ҳибсхоналарда сақланаётганларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби белгиланди

© Sputnik / Андрей Стенин / Фотобанкка ўтишКамера заключения
Камера заключения - Sputnik Ўзбекистон
Тиббий ёрдам кўрсатишда қўшимча тез тиббий ёрдам бригадаси чақирилиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 6 мар - Sputnik. “Ички ишлар органларининг вақтинча сақлаш ҳибсхоналари ҳамда маъмурий қамоққа олинган шахсларни қабул қилиш ва сақлаш учун мўлжалланган махсус қабулхоналарда сақланаётган шахсларга давлат соғлиқни сақлаш муассасаларида тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисида”ги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг расмий телеграм каналида хабар қилинди.

Низомга мувофиқ, махсус муассасада сақланаётган шахсларга стационар шароитда тиббий ёрдам кўрсатилиши зарур бўлган ҳолларда уларга давлат соғлиқни сақлаш муассасаларида тиббий ёрдам кўрсатилади.

Колючая проволока - Sputnik Ўзбекистон
ОАВ "Тоштурма" бузиб ташланишидан хабар топди

Шунга кўра, махсус муассасада сақланаётган шахс муассаса тиббиёт ходимларига камераларни ҳар кунги кўздан кечириш вақтида, шошилинч ва кечиктириб бўлмайдиган ҳолларда эса, исталган ходимга тиббий ёрдам кўрсатилишини сўраб мурожаат қилиши мумкин. Бунда шахсга зарур тиббий ёрдам кўрсатилиши шарт.

Тиббий ёрдам кўрсатишда қўшимча тез тиббий ёрдам бригадаси чақирилиши мумкин.

Шифокор шахсга стационар шароитда тиббий ёрдам кўрсатилиши лозимлиги тўғрисида қарор қабул қилганда, у шахсни давлат соғлиқни сақлаш муассасасининг махсус хонасига жойлаштириш чораларини кўради.

Махсус хона низомда кўрсатилган талабларга жавоб бериши ва тегишли жиҳозлар, буюм ва ашёлар билан жиҳозланган бўлиши керак

Шахсни тиббий кўрикдан, шунингдек, диагностика ва даволаш стандартлари асосида инструментал ва лаборатор текширувлардан ўтказиш ҳамда давлат соғлиқни сақлаш муассасасининг махсус хонасида тиббий ёрдам кўрсатиш ички ишлар органлари ходимлари назорати остида амалга оширилиши шарт.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала