Истанбул полициячилари феминистлар маршини пластик ўқлар ёрдамида тарқатди

© REUTERS / Yagiz KarahanТурецкие полицейские
Турецкие полицейские - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Туркия ОАВлари хабарига кўра, акция 2003 йилдан бён доимий тарзда ўтказиб келинади.

ТОШКЕНТ, 9 мар - Sputnik. Истанбулда полициячилар кўз ёш келтирувчи газ ёрдамида феминист аёлларнинг Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган маршини тарқатиб юборди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон - Sputnik Ўзбекистон
Доирачи аёллар ҳаяжонлангани учун Раҳмон хотин-қизлар раисини ишдан ҳайдади

Агентлик хабарига кўра, феминист аёллар 8 март куни кечқурун Франция маданият маркази олдида акция намойиш этишни режалаштирганлар. Улар Истиқлол кўчасига қўшни бўлган кўчаларда тўпланишни бошлаб, полициячилар шаънига турли ёмон гапларни бақириб айтишга киришишган.

Хавфсизлик кучлари акция иштирокчиларидан тарқалишни сўрашган ва шундан сўнг кўз ёш келтирувчи газ ва пластик ўқларни қўллашган. Оломон гуруҳларга бўлинган. Намойишчиларнинг бир қисмини полициячилар Тақсим майдонига сиқиб чиқаришган, бошқалари қуршовда қолган.

Туркия ОАВлари хабарига кўра, ушбу акция 2003 йилдан бён доимий тарзда ўтказиб келинади.

 

Янгиликлар лентаси
0